Ҳуқуқий ноаниқлик шароитида ортиқча «яшил энергия»ни қандай сотиш мумкин

preview

Ўзбекистонда кўплаб жисмоний шахслар ўзларига қуёш панеллари ўрнатиб, ортиқча электр энергиясини тармоққа сотишга ҳаракат қилмоқда. Лекин амалда улар жиддий ҳуқуқий тўсиқларга дуч келмоқда. Вазият норматив жиҳатдан тартибга солинмаган.

Buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– «Hududiy Elektr Tarmoqlari» АЖ ва унинг филиаллари жисмоний шахслардан электр энергиясини сотиб олишда қуйидагиларни талаб қилади:

1. Тижорат банкида «20218...» рақамлари билан бошланувчи ҳисобварақ очиш. Лекин «20218...» ҳисобварақлари – бу якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи бошқа тоифадаги жисмоний шахсларнинг сўмдаги ҳисобварақларидир. Ҳатто ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам кўпинча бундай ҳисобварақни очишдан бош тортишади. Банк ходимлари уларга: «Сизнинг ҳар қандай сўм картангиз – бу сизнинг ҳисобингиз, у орқали тўловни қабул қилинг» деб хабар беришади.

Талаб асоссиз ва чалғитувчи деб ҳисоблайман.

2. ЭҲФни электрон ҳужжат айланиши тизими орқали расмийлаштириш.

Ўзбекистонда жисмоний шахслар юридик шахсларга ЭҲФ тақдим этмайдилар, бунинг учун улар якка тартибдаги тадбиркорлар ёки ҳеч бўлмаганда ўзини ўзи банд қилган шахслар бўлиши керак. Бироқ «Электр энергияси хизматлари» фаолият тури расман ЯТТлар  ва ўзини ўзи банд қилганлар  учун назарда тутилмаган.

Натижада жисмоний шахслар ЭҲФ юбориш ва пул маблағларини олиш имкониятига эга бўлишлари учун ўзини ўзи банд қилган шахснинг ҳар қандай фаолият турига сохта рўйхатдан ўтишга мажбур бўлмоқдалар. ЭҲФда танланган фаолият турига зид бўлса-да, «09905001001000000 – Электр энергияси хизматлари» МХИК кўрсатилади.

 

Бу вазиятда нималарни тавсия этиш мумкин?

Биринчидан, жисмоний шахснинг электр энергиясини сотишдан оладиган даромадини аниқлаш керак, деб ҳисоблайман.

Солиқ кодексида даромадларнинг 4 тури белгиланган: меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги, моддий наф тарзидаги, мулкий даромадлар ва бошқалар. Эҳтимол, бу даромадни истисно тариқасида бошқа даромадлар қаторига киритамиз, чунки у алоҳида қайд этилмаган . Бу ҳолда унга 12 фоизлик ставка бўйича ЖШДС солиниши керак.

Тегишинча, «Hududiy Elektr Tarmoqlari» АЖ ўзини ўзи банд қилганзини ўзи банд қларик.ниши керак.ган (ки уларда бундай фаолият турлари мавжуд эмас, балки - жисмоний шахс билан ЖШДСнинг 12 фоизини ушлаб қолган ҳолда ДХШ шартномасини тузиши керак.

Шунингдек, ушбу жисмоний шахсдан ҳисобварақ-фактурани талаб қилмаслик мумкин эмас, чунки ЯТТ/ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган жисмоний шахсларга ЭҲФни юборишнинг техник имконияти мавжуд эмас.

 

Шундай қилиб, аҳолидан ортиқча электр энергиясини сотиб олиш учун ҳуқуқий майдон яратиш ва шу орқали электр таъминоти билан боғлиқ вазиятни янада яхшилаш, «яшил энергетика»ни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

1) давлат органларига:

– жисмоний шахсларнинг электр энергиясини сотишдан олинган даромадларига солиқ солиш тартиби тўғрисида тушунтириш тайёрлаш;

– жисмоний шахслар томонидан электр энергиясини сотиш механизмини ишлаб чиқиш ва СК ва бошқа қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш;

– бундай битимларнинг солиқ ва ҳисобот жиҳатларига ягона ёндашувни ишлаб чиқиш;

– жисмоний шахслар томонидан ЯТТ/ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтмасдан электр энергиясини қонуний сотиш учун тегишли МХИКни жорий этиш;

2) «Hududiy Elektr Tarmoqlari» АЖ:

– жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларнинг ички тартиб-қоидаларини қайта кўриб чиқиш.

– жисмоний шахслар билан ФҲТ шартномаларини тузиш, ЖШДСни ушлаб қолиш ва ҳисоботда акс эттириш.

 

 Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text211204_huquqiy_noaniqlik_sharoitida_ortiqcha_yashil_energiyani_qanday_sotish_mumkin