Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
2026 йил 19 январдан бошлаб сифатсиз маҳсулотини ўз вақтида қайтариб олган тадбиркорлар учун жавобгарлик енгиллаштирилади ва унга сертификат берган мувофиқликни баҳолаш органлари учун жавобгарлик кучайтирилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Фуқаролик кодекси ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра:
- мувофиқликни баҳолаш қоидалари бузилганлиги оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган тақдирда, мувофиқликни баҳолаш органи товарнинг (ишнинг, хизматнинг) сотувчиси, ишлаб чиқарувчиси (ижрочиси) билан биргаликда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун солидар жавобгар бўлади;
- сифатсиз маҳсулотнинг камида 70 фоизини муомаладан қайтариб олган ишлаб чиқарувчи, унинг ваколатли шахси, сотувчи ёки импорт қилувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялардан озод қилинади.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
![]()