Янгиликлар
04.07.25
Ўзбекистонда нодавлат таълим хизматлари сифатини ошириш йўлга қўйилган янги чоралар жорий қилинмоқда. Хусусан, олий ўқув юртларига бўлган лицензия ва молиявий талаблар янгиланмоқда, барча ўқув юртлари ўзларининг ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказишга мажбур бўлади. Янги 30.06.2025 йилдаги 403-сон ВМҚ 10 октябрда кучга киради. Бунда таълим ташкилотларини яратишнинг янги қоидалари 1 июлдан қўлланилиши кўрсатилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
04.07.25
ЭҲА операторлари ўз тизимларига ўзгартириш киритдилар: энди июнь ойи учун коммунал хизматлар (газ, электр энергияси ва ҳ.к.) бўйича «Харажатларни қоплаш» ЭҲФни тақдим этиш учун июнь ойи учун коммунал хизматлардан кирувчи ЭҲФнинг ID рақамини кўрсатиш керак. Бунда хизматнинг ҳар бир тури учун харажатларни қоплаш бўйича алоҳида ЭҲФ тақдим этилади.
Buxgalter.uz қайси ID керак эканлигини ва уни қаердан олишни тушунтиради:
04.07.25
25 сентябрда «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1070 сон Қонун кучга киради. У февралда қабул қилинган «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонун билан биргаликда мижозлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг қандай механизмларини назарда тутади? Банк тугатилганда унинг кредиторлари қандай ҳаракат қилиши керак?
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
04.07.25
8 июлда «Маҳсулотларнинг умумий хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш тугайди. Ҳужжат ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва дистрибьюторлар учун янги талабларни жорий қилади – мазкур талаблар техник ҳужжатлар, товар ва қадоқдаги ахборот, товарга бўлган йўриқномалар, шикоятларни текшириш ва техник ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни сақлаш муддатлари ва бошқа масалаларга тегишли. Қонунчиларга ҳеч ким ҳеч қандай таклиф ёки шарҳ қолдирмаган. Лекин сиз ҳар қандай ҳолда бизнинг каналимизда – ушбу нашр остида буни қилишингиз мумкин.
Қонун лойиҳасининг тафсилотлари – buxgalter.uz шарҳида:
02.07.25
Статистика қўмитаси сайтида 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакли бўйича 2025 йилнинг II чораги учун танлаб олинган текширувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати ҳозиргача эълон қилинмаган. Бироқ бу сиз унга тушмаганингизни англатмайди.
Барча тафсилотлар – buxgalter.uzда:
02.07.25
Яна «автокамерал» формулалари бўйича савол: дастур мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўғри ҳисоблайдими? Мутахассислар айниқса ҳисоб-китобларда эскириш (амортизация)ни ҳисобга олган ҳолда ўртача йиллик қолдиқ қийматнинг ўрнига нотариал қийматни қўллашни мунозарали деб ҳисоблашади.
Buxgalter.uzнинг илтимосига кўра ушбу масала бўйича ўз позициясини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА асослади:
02.07.25
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари 2026 йил 1 январдан бошлаб ўз даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари бўлади. Шунингдек, улар маълум шартларга мувофиқ келганда бюджетга тўланган ҚҚСнинг 80 фоизини қоплаш имкониятига эга бўлади. Бошқа муҳим ўзгаришлар ҳам бор. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
01.07.25
Солиқ тўловчилар инспекторларнинг солиқларни олдиндан – аванс тариқасида тўлашни сўраб қўнғироқ қилишларидан шикоят қилмоқда. Ундан ҳам кўпроғи – my3.soliq.uz орқали солиқларни тўлашда бухгалтер ўз ҳисоби бўйича аниқ тўлаган тақдирда ҳам солиқни ортиқча тўлашга розилик беришни таклиф қилувчи чиқувчи ойна кўради. Ва «йўқ»ни босиш – мумкин эмас, бу ҳолда тизим тўлов ҳужжатини расмийлаштиришга рухсат бермайди.
Бундай амалиёт бизнесда тушунмовчиликни келтириб чиқармоқда. Вазиятни buxgalter.uz сўрови бўйича солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:
01.07.25
Июлда айрим ташкилотлар турли даврлар маълумотлари бўйича -- июнь ёки 2025 йилнинг II чораги учун статистика бўйича ҳисобот топширадилар.
Тафсилотлар -- buxgalter.uz шарҳида:
30.06.25
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларнинг асосий йўналишлари -- солиқ ҳужжатларида шахсларни электрон идентификация қилиш усулларини кенгайтириш (ЭРИдан ташқари), сув ресурслари бўйича ҳисоботни автоматлаштириш, ортиқча ундирилган солиқларни ҳисобга олиш тартибларини соддалаштириш, «Маҳалла сервис» ташкилотлари, чарм-пойабзал саноат зоналари ва инфратузилма лойиҳалари учун имтиёзлар.
Ўзгартиришларнинг бир қисми сентябрда кучга киради, бир қисми эса аллақачон амал қилмоқда. Батафсил -- buxgalter.uz шарҳида:
30.06.25
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжат 26 июндан кучга кирди. Тафсилотларни Божхона брокерлари ассоциацияси келтирмоқда:
27.06.25
2025 йил июль ойида қонунчиликка навбатдаги ўзгаришлар тўплами кучга киради, шунингдек Тошкент ва Тошкент вилоятида юридик шахслар учун совуқ сув ва канализация хизматлари тарифлари оширилмоқда.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
26.06.25
Халқаро валюта жамғармаси миссияси республикага прогрессив даромад солиғи шкаласига ўтиш, акцизларни ошириш ва солиқ имтиёзларини қисқартиришни тавсия қилди. Бюджетни тўлдириш салоҳияти – ЯИМнинг 5,4% гача.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида
26.06.25
Тошкент шаҳридаги нотурар жой объектлари учун ижара ҳақининг минимал ставкаларига фаолият турлари бўйича табақалаштирилган оширувчи коэффициентларни қачондан қўллаш керак, уларни Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 2025 йил 15 апрелдаги VII-8-60-14-0-К/25-сон қарори билан белгиланган – buxgalter.uz сўроғи бўйича молия ҳисоби ва солиққа тортиш бўйича эксперт Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди:
25.06.25
2026 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС ёки ижтимоий солиқ тўловчилари ва фуқароларнинг яна айрим тоифалари режали стационар тиббий ёрдамни бепул олиш имкониятига эга бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.06.2025 йилдаги 3632-сон буйруғи билан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
25.06.25
2025 йилнинг II чораги учун 4-kb savolnoma шакли бўйича танланма текширишга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинди.
Buxgalter.uz агар сизнинг компаниянгиз ҳам ушбу рўйхатда бўлса, қандай тартибда ҳаракат қилиш кераклигини тушунтириб берди:
24.06.25
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди.
Барча муҳим тафсилотлар ва қайтариш тартиби – buxgalter.uz шарҳида:
24.06.25
ҚҲТБТда 5 июлга қадар Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда. Муҳокама қилинмоқда – бу баландпарвоз тарзда айтилган, чунки изоҳ қолдиришга уринишда тизим кўпинча хато чиқармоқда. Шунинг учун 4 кунлик муҳокама давомида 800 дан ортиқ ўқувчи лойиҳага 0 (3)та таклиф қолдирди холос.
Аниқ қандай ўзгаришлар ҳақида гап кетаётгани – buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
24.06.25
Ўзбекистоннинг 38 туман ва шаҳарида тадбиркорлар «тайпарклар» ва «зиплайнлар» — экстремал туризм мажмуалари ва пўлат арқон бўйлаб тез тушиш аттракционларини қуришга субсидия олишлари мумкин. Бу 2025 йил 19 июндаги 383-сон ВМҚ «Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»даги қарорда назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
23.06.25
2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда божхона расмийлаштируви учун янгиланган ТИФ ТН қўлланилмоқда. Демак, агар E-Contract тизимидаги ТИФ-шартномаларга оид спецификацияларда эскирган кодлар қолган бўлса, кодлар мос келмаслиги сабабли БЮДни расмийлаштириш мумкин бўлмайди.
Спецификацияга ўзгартиришлар киритишни buxgalter.uz сўровига кўра Божхона қўмитасининг Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси катта инспектори Бобур ВОҲИДОВ тушунтириб берди: