Маркировкаланган товарларнинг ЭҲФни шакллантиришда маркировка коди акс этмаса

preview

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотларни сотишда маркировка кодисиз ЭҲФ расмийлаштириш тақиқланади . Агар ходимларингиз эътиборсизлик қилиб, маркировка коди акс этганини текширмасдан ЭҲФ расмийлаштирсалар ёки маркани сканерламасдан чек чиқарсалар, жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкин.

Buxgalter.uz эслатиб ўтади:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Telegram каналимизга обуна бўлинг.

 

Мажбурий маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан ишлашнинг асосий қоидасини эсда тутинг: агар товар маркировкаланган бўлса, у ўзининг ноёб маркировка коди кўрсатилган ҳолда муомаладан чиқарилиши шарт.

Шу сабабли, иш жараёнида маркировкаланган товарнинг барча зарурий идентификаторлари тўғри акс эттирилганини текширинг:

  • кодни кўрсатмасдан ЭҲФ расмийлаштирманг;
  • маркани сканерламасдан онлайн-НКМ чекини чиқарманг.

Агар буни назорат қилмасангиз, марка тизимда ҳисобдан чиқарилмайди ва маҳсулот сотилмаган ҳолда ҳисобингизда қолади.

Бу белгиланган маркировкалаш қоидаларининг тўғридан-тўғри бузилишидир, чунки товар сотилган, аммо тегишли равишда муомаладан чиқарилмаган. Бундай қоидабузарлик учун Солиқ кодексининг 227-1-моддасига асосан сотиш амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима белгиланади.

 

Эҳтиёт чоралари: ходимларни текширинг ва йўриқнома беринг: 

1. Кассада қатъий назорат ўрнатинг

Кассирларни яна бир бор огоҳлантиринг: маркировкаланган товарларни сотишда улар онлайн-НКМда маркировка кодларини албатта сканерлашлари шарт.

2. ЭҲФни тўлдиришда текшириш

Маркировкаланган товарларга ЭҲФ тузаётганда ҳужжатда доимо тегишли маркировка кодлари кўрсатилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Ҳар бир амалиётда ҳушёр ва эътиборли бўлинг!

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text211084_markirovkalangan_tovarlarning_ehfni_shakllantirishda_markirovka_kodi_aks_etmasa