Чет эл фуқаролари Ўзбекистонда махсус солиқ режимни қандай қўллашлари мумкин

preview

2026 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган.

Бунинг учун бир қатор шартларга риоя қилиш керак. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Солиқ бўйича махсус режим кимларга татбиқ этилади

Янгилик Президентнинг 04.10.2025 йилдаги «Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-180-сон Фармонида назарда тутилган.

Махсус солиқ режими доирасида жисмоний шахслар икки шарт бажарилганда Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб тан олинади:

  • Ўзбекистонда мулк ҳуқуқида ёки ижара ҳуқуқида турар-жой кўчмас мулк объектининг мавжудлиги;
  • тегишли мақом белгиланаётган солиқ давридан бошланадиган ёки унда тугайдиган кетма-кет 12 ойлик давр мобайнида жами 30 календарь кундан ортиқ Ўзбекистон ҳудудида ҳақиқатда туриш.

Махсус солиқ режими юқорида санаб ўтилган шартларга риоя қиладиган чет эл фуқароларининг яқин қариндошларига ҳам тааллуқлидир. Бунинг учун ҳар бир вояга етган яқин қариндош учун 10 000 АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш керак бўлади.

 

Солиқ бўйича махсус режимни қандай қўллаш керак

Солиқ режимини қўллаш учун Солиқ қўмитаси орқали Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини бериш комиссиясига тегишли мурожаат қилиш керак бўлади. Бунинг учун техник шартларни идора йил охиригача — назорат санасига яқинроқ муддатда таъминлайди.

Комиссия мурожаатни 5 иш куни ичида кўриб чиқади ва махсус солиқ режимини бериш ёки бундан бош тортиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда чет эл фуқароси қуйидагиларни бажариши керак бўлади:

1) 50 000 АҚШ доллари миқдорида махсус йиғимни тўлаш (+ ҳар бир  вояга етган яқин қариндош учун 10 000 АҚШ доллари);

2) Ўзбекистоннинг махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки Ўзбекистондаги махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.

Банк ҳисобварағига ёки крипто-ҳамёнга маблағлар уларнинг қонунийлигини текшириб кўргандан кейин банклар ёки крипто-биржалар томонидан ўтказилади.

Махсус йиғим тўланган чет эл фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошлари мурожаат ва йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида бир кун ичида Ўзбекистон ҳудудида турар жой бўйича рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтишнинг амал қилиш муддати  –  5 йилгача.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text211021_chet_el_fuqarolari_uzbekistonda_mahsus_soliq_rejimni_qanday_qullashlari_mumkin