Янгиликлар

Давлат бюджети -2021: 5 та янгилик

29.12.20
25 декабрь куни Президент томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Buxgalter.uz солиқ тўловчилар учун энг муҳим жиҳатларини ажратди:

2021 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ставкалари қандай ўзгаради

28.12.20
2021 йил учун уй-жойни ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг янги энг кам ставкалари тасдиқланди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

Алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш учун йиғим камайтирилади (Тошкент шаҳридан ташқари)

28.12.20
2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим ставкаларини белгилайди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Қандай импорт қилинган асбоб-ускуналарни ҚҚСдан озод қилишади?

23.12.20
ҚҲТБТда олиб киришда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати муҳокама қилинмоқда. Сиз мазкур ҳужжат бўйича ўз таклифларингизни 2021 йил 1 январга қадар беришингиз мумкин.

Ҳамкасбларимизни – Ўзбекистоннинг энг яхши бухгалтерлари ва аудиторларини чин кўнгилдан қутлаймиз!

18.12.20
“Энг яхши аудитор 2020”, “Энг яхши ички аудитор 2020”, “Энг яхши бухгалтер 2020” танловларининг якуни чиқарилди. Buxgalter.uz табрикларга қўшилади ва ғолибларга «Norma» бренди маҳсулотларидан биридан бир йил бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади!

Электрон тижоратда онлайн-НКМ қандай қўлланилади?

18.12.20
Вазирлар Маҳкамаси онлайн-НКМ ва виртуал кассалар қўлланилишини регламентловчи 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚнинг иловасига қўшимчалар киритди. Айни вақтга қадар ушбу НҲҲ мазкур қурилмаларни электрон тижоратда қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олмаган эди. Тузатишлар туфайли нималар ўзгарди?

Давлат харидлари электрон дўкони ишга туширилди

17.12.20
Давлат харидлари иштирокчилари ишлаш учун янги дастакка эга бўлишди – Xt-xarid.uz ихтисослаштирилган электрон дўкони. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.

Совуқ сувга тарифлар қайта кўриб чиқилмоқда

16.12.20
Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар 1,5-2 баравар ўсиши мумкин. Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – norma.uz портали шарҳида.

Солиқларни тўлаш муддатлари қандай кечиктирилади?

16.12.20
Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2020 йилдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 776-сон қарори қабул қилинди. Norma.uz портали шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА ҳужжатнинг мазмунини тушунтирди:

Бухгалтерлар учун янгилик: банк тўловлари - тўғридан-тўғри 1С ва Didox да

11.12.20
Venkon компанияси Капиталбанк билан биргаликда бухгалтерларни тўлов топшириқномаларини “қўлда” такрорлаш ва кирувчи банк тўловларини “тарқатиш”дан озод этди. Dibank янги сервиси ёрдамида 1С ёки Didox да яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка келиб тушади. Ва аксинча, кирувчи тўловлар ва ҳисобварақдан ҳисобдан чиқаришлар ҳисоб тизимида автоматик тарзда тарқатилиши мумкин.

Қайси давлат функциялари хусусий секторга ўтказилади?

10.12.20
7 декабрь куни давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказишни назарда тутадиган Президентнинг “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Батафсил - «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти, norma.uz шарҳловчиси Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида:

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилди

07.12.20
МЖТК ва ЖКга тегишли тузатишлар 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сон Қонунда назарда тутилган. Батафсил – norma.uz шарҳловчиси, “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВнинг материалида.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига тузатишлар киритилди

07.12.20
Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади. Батафсил – norma.uz шарҳдлвчиси Лола АБДУАЗИМОВАнинг материалида:

9 декабрь куни МҲХС бўйича халқаро онлайн-конференцияда иштирок этинг

05.12.20
Ҳурматли бухгалтерлар, аудиторлар, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида фаолият юритадиган олимлар ва мутахассислар! 2020 йил 9 декабрь – Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторларининг касб байрами кунида сизни МҲХС ва ХАСни жорий этиш ва мазкур жараённинг иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатларига оид халқаро онлайн-конференцияга маърузачи ёки иштирокчи сифатида таклиф қиламиз.

Тадбиркорлар учун – қонунларда 3 та ўзгартириш

04.12.20
Қонун ҳужжатларига турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни соддалаштирувчи тузатишлар киритилди. Батафсил – norma.uz портали шарҳида.

Мол-мулк солиғи ва ресурс солиқлари: нима ўзгаради?

04.12.20
Президент томонидан 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Батафсил – norma.uz шарҳловчиси, “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВ материалида:

Онлайн-НКМ ва ТХКМ фаолиятида нималар ўзгаради (мавзу давомида)

04.12.20
2021 йил 1 мартдан эътиборан 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-4-иловаларига тузатишлар ва қўшимчалар кучга киради. Бошқалардан ташқари, улар онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг техник имкониятлари, шунингдек Техник хизмат кўрсатиш марказлари билан ишлаш шартларига тааллуқли. Buxgalter.uz энг муҳим ўзгартиришлар шарҳини эълон қилган. Бироқ бошқалари ҳам мавжуд:

“Алоҳида шароитларда” солиқларни тўлаш шартлари белгиланди

04.12.20
Пандемия ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича 2020 йилда қабул қилинган чора-тадбирлар юзасидан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди. Батафсил – “Норма” эксперти ва norma.uz шарҳловчиси Олег ЗАМАНОВ шарҳида:

Онлайн-кассалар билан ишлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

03.12.20
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Улар 2021 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради. Энг долзарб жиҳатлари – buxgalter.uz шарҳида.

2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради

27.11.20
Молия вазирлиги "Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини қабул қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасига пресс-релизни эълон қилди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. Солиқ ставкалари