МХИК билан ишлашни осонлаштирадиган 5 та янгилик

preview

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ tasnif.soliq.uz сайтининг такомиллаштирилган версиясини тақдим этди. Янгиланишлар орасида керакли МХИКни қидиришни, шунингдек ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чеклари билан ишлашни жиддий осонлаштирадиган янги функционал ҳам мавжуд.

 

Энг кутилган янгиликлардан бошлаймиз.

  • Ўлчов бирликларини МХИКга боғлаш ёки уларни ўзгартиришга сўров жўнатиш имконияти тақдим этилди. Бунинг учун tasnif.soliq.uz сайтида авторизациядан ўтиш лозим. Ариза кўриб чиқилганидан кейин МХИКга ўлчов бирликларини бериш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда аризани рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
  • Ва эҳтимол, энг асосий янгилик, бу tasnif.soliq.uzда товарлар номенклатурасини шакллантириш ва уни автоматик тарзда онлайн-НКМ хотирасига олиб ўтадиган функционалнинг пайдо бўлганлиги ҳисобланади. Кирувчи ЭҲФ асосида онлайн-НКТ учун товарлар рўйхатини энди бевосита tasnif.soliq.uz порталида шакллантириш ва шу ердан уни тўғридан-тўғри сизнинг онлайн-НКТ хотирасига жўнатиш мумкин. Ҳозирча ушбу функционални онлайн-НКТнинг жами тўртта модели қўллаб-қувватлайди. Яқин орада у онлайн-НКТнинг барча моделларида ишга туширилади, деб умид қиламиз.

 

Бундан ташқари:

  • фойдаланувчиларга tasnif.soliq.uz сайтида аниқланган хатолар ҳақида “Yangi texnologiyalar” ИАМни тезкор тарзда хабардор қилиш имконини берадиган функционал пайдо бўлди.
  • “Товарлар карточкаси” бўлими функционали такомиллаштирилди. Янги версиясида қуйидаги имконият мавжуд:

маҳсулот (товар)ни гуруҳ, синф, позиция ва субпозиция бўйича қидириш;

товар ҳақида батафсил ахборот олиш ва фотосуратларни кўриш;

онлайн-НКТ хотирасига юкланган МХИКни тез топиш ва уларни чекларда акс эттириш учун QR-кодлар ва штрих-кодларни юклаш;

алоҳида бўлимларда оператор ёки фойдаланувчи томонидан яратилган ўлчов бирликлари, қадоқни, танланган ўлчов бирликлари ва шакллантирилган қадоқларни акс эттириш.

Ҳозирги вақтда “Товар карточкаси” бўлими тадбиркорлик субъектлари иштирокида ахборот билан тўлдирилмоқда.

  • керакли МХИКни осон ва тез топиш имконини берадиган “Эҳтимол сиз буни излагансиз” сервиси яхшиланди. Қидириш натижаси бўйича тегишли бирламчи маълумотлар (коди, номи, гуруҳи, ўлчов бирлиги, тузилмаси, имтиёз, штрих-коди ва ҳоказо) акс эттирилади;

 

Buxgalter.uz янгиликлар ҳақида душанба кунидан бошлаб сўзлаб беради.

 Манбага қаранг.