Янгиликлар

МҲХСга ўтганлар учун Счётлар режаси ва молиявий ҳисобот шакллари эълон қилинди

11.08.22
Молия вазирлиги тадбиркорлик субъектларини МҲХСни қўллаш жараёнида қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ахборот хатини эълон қилди. У Бухгалтерия ҳисобининг намунавий счётлар режаси ва МҲХС асосидаги молиявий ҳисобот шаклларини ўз ичига олади. Бироқ регулятор ҳамма саволларга ҳам жавоб бермаган ва бу аввалгидек тадбиркорларни безовта қилмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) шарҳлаб берди:

СКга ўзгартиришлар: МИЗ иштирокчилари учун имтиёзлар

10.08.22
12.07.2022 йилдаги ЎРҚ-783-сон Қонуни билан СКга киритилган ўзгартиришлар юзасидан Молия вазирлигининг тушунтиришларини эълон қилишни давом эттирамиз. Ушбу материалда - МИЗ иштирокчилари учун янги имтиёзлар: 2022 йил июлга қадар имтиёзлар қандай қўлланилган?

Тадбиркорларни офиснинг ноқонуний қайта қурилиши юзасидан текширишади

09.08.22
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига яна биттаси қўшилди –“асосли маълумотлар бўлганда кўп квартирали уйлардаги жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини текшириш ҳамда бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда юзага келган авария вазиятларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилганлиги устидан назорат қилиш”. Бу Президентнинг 4.08.2022 йилдаги ПФ-182-сон Фармонида назарда тутилган.

СКга ўзгартиришлар: чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари, тиббиёт буюмлари, қишлоқ жойларда хотин-қизлар МҲФга оид имтиёзлар

08.08.22
26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан СКга киритилган янгиликлар юзасидан Молия вазирлигининг навбатдаги тушунтиришлари билан танишинг. Ушбу материалда - чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун, тиббиёт буюмларини олиб кириш бўйича, қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ бўйича, мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, қишлоқ жойларда антенна-мачта конструкциялари ва ХМИ маблағлари ҳисобидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзлар:

Консуллик орқали электрон рақамли имзони қандай олиш мумкин

04.08.22
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди 29.07.2022 йилдаги 413-сон ВМҚга илова. Buxgalter.uz мазкур тартиб-таомил қандай ишлашини аниқлаштирди.

Солиқларни минимал чиқимлар билан тўлашга нима халақит беради: ТОП-10 муаммолар

01.08.22
29 июль куни “ Норма” ПРМда бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлар молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ билан учрашувда солиқ тўловчиларга солиқларни энг кам чиқимлар билан тўлашга нима халақит бериши ҳақида гапириб беришди.   Солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ 10 та

“Тадбиркор виртуал офиси” нима учун зарур

28.07.22
“ B usiness.gov.uz ” я гона интерактив портали “Тадбиркор виртуал офиси ” ахборот портали этиб қайта ташкил этилмоқда . Бу Президентнинг 2022 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари

Profi Training нинг исталган маҳсулотини харид қилинг ва 20% кэшбек оласиз

27.07.22
Бизнес-мактаб ютқизишсиз акция ўтказмоқда ва учта ғолибнинг ҳар бирига мукофот беради: BeFit SPA да массаж, B&B Lake House меҳмонхонасида икки кишилик номер ва Profi Training нинг бренд тўплами. Иштирок этиш шартлари: Июль ойида бизнинг исталган маҳсулотимизни харид қилиб, Profi Training

Марказий банк асосий ставкани 15%гача пасайтирди

22.07.22
2022 йил 21 июлда Марказий банк асосий ставкани 15%гача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Олдинги 17%дан 16%гача пасайтириш бир ойдан кўпроқ вақт олдин - 9 июнда содир бўлганди. Асосий ставканинг миқдори нимага таъсир этишини эслатиб ўтамиз:   Ставка солиқ солиш мақсадларида фоизсиз

Кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ерлар учун солиқ уч карра миқдорда ундирилмайди

20.07.22
Кадастри й ўқ б ў лган уй хўжаликларига ер солиғи 3 карра оширилган ставка бўйича ҳисобланиши тўхтатиб турилади . Бу масала 18 июль куни озиқ - овқат

Энергоресурслар тарифлари ҳозирча оширилмайди

16.07.22
Вазирлар Маҳкамаси 30.06.2022 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 348-сон ВМҚнинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда:

Эстрада ижрочиларига солиқ солишда нима ўзгаради

15.07.22
Президент томонидан 13 июль куни “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларни босқичма-босқич қатъий белгиланган миқдорда ва даромадлар тўғрисида декларация асосида ЖШДС тўлашга ўтказишни назарда тутади.

Алкоголь ишлаб чиқарувчилар орасида “солиқдан бўйин товловчилар”ни қандай аниқлашади

14.07.22
ҚҲТБТда этиль спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларда солиқ хавфи мезонларини белгиловчи НҲҲ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz буни аниқлаштиришга ҳаракат қилди:

ЎРҚ-783: махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига янги имтиёзлар

14.07.22
Солиқ кодексига махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

2022 йил 1 июлдан нималар ўзгаради

01.07.22
2022 йил 1 июлда Ўзбекистонда қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг катта тўплами кучга киради. Янгиликлар бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, солиқ маъмуриятчилиги ва субсидия ажратиш, пенсияни расмийлаштириш, суғурта полисларини олиш ва бошқа масалаларга татбиқ этилади.

Электрон рақамли имзо паролини ўзгартириш ундан бошқалар фойдаланмаслигини кафолатламайди

01.07.22
Кўнгилсиз янгилик: агар сиз “Yangi texnologiyalar” ИАМ Электрон калитларни рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ЭРИси паролини ўзгартирсангиз, бу ушбу рақамли имзодан эски пароль билан ҳеч ким ҳеч қачон фойдаланмаслигини кафолатламайди. Бундай вазиятда қандай қилиб рухсат этилмаган ҳаракатлардан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан экспертлар сўзлаб беришди:

Франшизинг янги қоидалар бўйича қандай рўйхатдан ўтказилади

29.06.22
1 июлдан бошлаб комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган янги тартиби кучга киради. Бундай хизмат давлат хизматлари марказлари ва (онлайн-режимда) - ЯИДХП портали томонидан кўрсатилади.

ДТ ишлаб чиқувчилар ва картографлар картографик маълумотлар учун қандай ҳақ тўлашади

21.06.22
ҚҲТБТда Кадастр агентлигининг фазовий маълумотлари ва метамаълумотларидан жисмоний ва юридик шахслар учун фойдаланиши тартиби ва бундай имконият учун тарифларни тасдиқловчи лойиҳа жойлаштирилган. Батафсил - Buxgalter.uz шарҳида.

Агар солиқнинг бир тури бўйича ортиқча тўлов, бошқаси бўйича қарз ҳосил бўлган бўлса

17.06.22
ДСҚ ортиқча тўланган солиқ суммасини бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш эвазига ҳисобга олишни автоматлаштиради. Ушбу сервис юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган барча солиқларни қамраб олади. Бунда солиқ тўловчида ортиқча тўланган суммаларни ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди.

IT-мутахассисларини ўқитиш учун мақсадли қарзни қандай олиш мумкин

17.06.22
Технопарк резидентлари ўз мутахассисларини ўқитиш ҳамда ўқув маркази сифатида IT-таълимни ташкил қилиш учун мақсадли қарз олишлари мумкин. Бу ҳақда IT Park Дирекциясида қуйидагилар айтиб ўтилди: