Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Солиқ узилишига алоқадор корхоналарга текширувлар қандай тайинланади
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида олди-сотди битимлари солиқ узилишига (ҚҚС кам тўланганлигига) олиб келган корхоналарга нисбатан солиқ текширувларини тайинлайди . Бундай текширувларга кимлар тушади – фақат ҳуқуқбузарларми ёки уларнинг контрагентлари ҳам тушадими?
Солиқ идораси тушунтирди:
– Ноинсоф солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСнинг тўланмаслиги товарлар (хизматлар)ни етказиб бериш занжирининг барча иштирокчилари хавф гуруҳига тушишига олиб келади. Ҳатто – ноинсоф контрагент билан бевосита боғлиқ бўлмаганлар ҳам. Солиқ органларининг ахборот тизимлари ҳақиқий наф олувчиларни ва улар ёрдамида асосланмаган солиқ нафини олиш мумкин бўладиган улар билан аффилланган шахсларни аниқлаш имконини беради.
Бундай битимларга алоқадор солиқ тўловчиларга нисбатан ҚҚС занжири узилишининг олдини олиш ва бюджетга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида солиқ текширувлари тайинланади.
Текширувлар айнан кимларга дахл қилади
Тажриба доирасида бундай чоралар танланма асосда – фақат солиқни режалаштиришнинг агрессив усулларига мурожаат қиладиган интизомсиз солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади. Бу солиқ “схемалари” билан боғлиқ бўлмаган инсофли солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради.
Манбага қаранг.
Агар сизни текширишса, “Норма” экспертлари ва Солиқ қўмитаси мутахассисларининг тавсияларидан фойдаланинг:
- Сайёр текширув натижалари устидан шикоят қилиш мантиқлими;
- Солиқ аудити натижаси юзасидан шикоят қандай берилади;
- Камерал текширув натижалари устидан қандай ва кимга шикоят қилиш керак;
- Солиқ низоларини судга мурожаат қилмасдан қандай тартибга солиш мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади