Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобида логотипни акс эттириш: қачон НМА ва қачон харажат сифатида киритилади
Компания логотипи ҳам номоддий актив, ҳам харажат бўлиши мумкин. Бу ҳуқуқлар кимга тегишли экани ва ҳужжатлар қандай расмийлаштирилганига боғлиқ.
Мақолада БҲМС талабларини кўриб чиқамиз: балансга қачон қўйиш, қандай ҳужжатлар керак, ҳисобда қандай акс эттириш зарур. Мутахассислар шартнома ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси намуналарини тайёрладилар.
Логотип товар белгисидан нимаси билан фарқ қилади
«Логотип» ва «товар белгиси» тушунчалари кўпинча синоним сифатида қўлланилса-да, бухгалтерия ҳисоби мақсадида улар ўртасида фарқ мавжуд.
Логотип – бу компания ёки брендни таниб олинишига ёрдам берадиган график белги ҳисобланади.
Товар белгиси – бу худди ўша логотип бўлиб, лекин расмий рўйхатдан ўтказилган ва ҳуқуқий ҳимоя остида бўлади. Рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, компания белгидан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқларга эга бўлади ва айнан шу ҳолат бухгалтерия ҳисобида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Логотипни қачон номоддий актив сифатида тан олиш мумкин
Ҳар қандай логотип ҳам номоддий актив сифатида тан олинмайди. НМА таркибига киритиш учун у 7-сон БҲМСнинг 6-бандида белгиланган барча мезонларга жавоб бериши лозим:
1. Логотип идентификацияланадиган бўлиши керак – яъни уни компания активларининг умумий таркибидан ажратиб олиш ва зарур ҳолларда бошқа шахсга ўтказиш имконияти мавжуд бўлиши лозим.
2. Корхона логотипдан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эга бўлиши шарт. Бу муаллифлик шартномаси ёки ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги келишув ҳамда қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан тасдиқланади.
3. Логотипдан фойдаланишнинг мўлжалланган муддати 12 ойдан ошиши керак.
4. Актив қиймати ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва БҲМнинг 50 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (агар ҳисоб сиёсатингизда қуйи чегара белгиланмаган бўлса).
5. Логотипдан фойдаланиш компанияга келажакда иқтисодий фойда келтириши, масалан, сотувнинг ўсишига ёки бренд мавқеининг мустаҳкамланишига хизмат қилиши керак.
Логотипни НМА сифатида тан олиш юқорида санаб ўтилган барча шартлар бажарилганда ва тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши мумкин.
Тавсия
Логотипни номоддий актив сифатида тан олиш учун зарур ҳужжатлар
Логотипни НМА сифатида ҳисобга олиш учун қуйидаги тўғри тузилган ҳужжатларга эга бўлишингиз керак:
- товар белгисини ишлаб чиқиш учун муаллифлик шартномаси;
- НМА ҳуқуқларини топшириш тўғрисидаги келишув;
- товар белгисини қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
- харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар: тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари ва бошқалар;
- товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
НМАни ҳисобга олиш учун тайёр ҳужжатлар тўплами билан танишинг
Логотип қачон харажат сифатида акс эттирилади
Агар товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтказилмаса (бунинг ҳужжатли тасдиғи бўлмаса), логотипни НМА сифатида тан ололмайсиз.
Агар логотипдан фойдаланиш муддати бир йилдан ошса, харажатларни узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар сифатида ҳисобга олиш ва кейинчалик уларни босқичма-босқиқ жорий харажатларга ўтказиш лозим. Ҳисобдан чиқариш логотипдан сотиш харажатлари учун фойдаланиш даражасига қараб амалга оширилади.
Ушбу тавсияда биз қуйидагиларни батафсил ёритиб бердик:
- логотип харажатларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш кераклиги;
- ҳисобнинг турли вариантлари учун бухгалтерия ёзувлари;
- товар белгисидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари.
Шунингдек, сиз унда юклаб олиш учун тайёр ҳужжат намуналарини ҳам топасиз.
Buxgalter. uz тавсия этади:
- Устав фондига ҳисса сифатида келиб тушган НМАни қандай ҳисобга олиш керак;
- Текин олинган номоддий активларни қандай ҳисобга олиш лозим;
- Корхонанинг ўзи томонидан яратилган номоддий активларни қандай ҳисобга олиш керак;
- Номоддий активлар амортизациясини ҳисоблаш тартиби;
- Номоддий активларни қайта баҳолаш қандай ўтказилади;
- Номоддий активларнинг чиқиб кетиши қандай ҳисобга олинади.
![]()