Жисмоний шахс тўловни банк ҳисобрақами орқали ўтказса, харид қандай расмийлаштирилади

preview

«Жисмоний шахс товарлар қийматининг бир қисмини нақд пулда, қолганини эса ўзининг банк ҳисобрақамидантўлади. Дўкон бундай тўловни пул ўтказиш сифатида қабул қилди. Тегишинча, сотувчи товарларни жўнатишда унга НКМ чекини бера олмайди ва ЭҲФни расмийлаштиради. Аммо харидор кешбекли чекни талаб қилмоқда.

Дўкон маҳсулот учун тўлов жисмоний шахснинг банк ҳисобрақамидан амалга оширилган тақдирда QR-кодли НКМ чекини беришга ҳақлими?»

Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Сайёр солиқ текширувлари бўлими бошлиғи ўринбосари Неъматжон Раҳмонов жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Чакана савдо дўконларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларнинг банк карталарига харид суммасининг 1% қайтарилади. Кешбек Президентнинг 04.01.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон Қарори, 1-б. «а» кичик банди билан жорий қилинган. Худди шу қарорда харидларни назорат қилиш нақд пул ёки пластик карта билан тўлашда амалга оширилиши белгиланган .

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда қуйидаги атамалар келтирилган:

  • касса чеки – сотилган товарлар учун ҳисоб-китоблар амалга оширилганлиги фактини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжати;
  • ҳисоб-китоб – нақд пул ва (ёки) электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда маблағларни қабул қилиш ёки тўлаш ҳақидаги маълумот .

Шунингдек, Низомда онлайн-НКМ ва виртуал касса ёки Маркетплейс орқали шакллантириладиган чекларда аниқ маълумотлар, шу жумладан нақд пул, пластик карта ёки аралаш тўлов шакли кўрсатилиши кераклиги белгиланган .

Шундай қилиб, товарлар учун тўлов бошқа банкдан пул ўтказиш йўли билан банкнинг ҳисобрақамига олинганда НКМ чекини бериш имконсиз, чунки бу тўлов нақд ёки пластик карта орқали тўловга киритилмайди. Лекин харид албатта ҳужжатлаштирилиши керак. Бу ҳолатда харидорга ҳисобварақ-фактура тақдим қилиниши зарур . ЭҲФни жисмоний шахсга тақдим қилиш учун унинг Ф.И.Ш. ва ЖШШИРи керак бўлади.

 

«Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА тайёрлади

 

 


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text196042_jismoniy_shahs_tulovni_bank_hisobraqami_orqali_utkazsa_harid_qanday_rasmiylashtiriladi