Онлайн-НКМ қандай қилиб терминал чекини чоп этади

preview

2022 йил 1 апрелдан бошлаб терминаллар орқали тўловлар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида акс эттирилиши керак . Бироқ кўп қурилмалар хануз ушбу функциялар бажарилишини таъминлай олмайди. 

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Марон» МЧЖ  ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ тушунтирди:

 

– Ушбу норма босқичма-босқич амалга оширилади. Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг аксарият моделлари тўлов тизимларидан бири - Humo ёки Uzcard терминали чекини чоп этиш имкониятига эга. Биз ушбу иккита тўлов тизими ўртасидаги интеграциялашув жараёни якунланишини кутяпмиз. Шундан сўнг мижоз қайси тизим картаси орқали тўловни амалга оширишининг фарқи бўлмайди.

Ҳозир эса - онлайн-НКМ ёки виртуал касса моделига боғлиқ ҳолда - чекда фақат тизимлардан бирининг терминалидан тўловларни акс эттириш мумкин. Масалан, фақат Humo акс эттирилади. Шунда Uzcard орқали тўловни қабул қилган ҳолда кассир илгаригидек иккита чек уради ва харидорга - терминал ва онлайн-НКТ чекини беради. Humo билан боғлиқ ҳолатда битта чек бўлади  ва - аксинча: агар Uzcard терминалидан тўловлар акс эттирилса, бу ҳолда Uzcard бўйича битта чек, Humo бўйича - иккита чек бўлади.

Бундан ташқари, Humo терминаллари ҳозир Uzcard кобейжинг карталарини - “Uzcard-Mastercard” ни қабул қилмоқда.

 

Агар онлайн-НКМ банк картаси ёрдамида тўловни қабул қилишни қўллаб-қувватламаса

Гап “тугмали” онлайн-НКМ ва виртуал кассалар хусусида бормоқда, сабаби улар аввалбошда бундай имкониятни қўллаб-қувватламаган. Бугун уларни қайта созлаш зарур. Аксарият ишлаб чиқарувчилар масалага ўзларининг техник ечимларини таклиф қилишди, шу жумладан - “Симурғ”, “Орион” ва “Меркурий” моделлари учун.

Онлайн-НКМга техник хизмат кўрсатиш учун шартнома тузган ТХКМга мурожаат қилиб, устага онлайн-НКМ ва терминал ёки HUMO Ingenico пин-падини тақдим қилинг. Банкдан қўшимча терминал ёки пин-пад олиш мумкин.

ТХКМ мутахассислари кабель ёрдамида онлайн-НКМ ва терминални бирлаштиришади, дастурий таъминотни қайта созлашади ва келгусида ушбу иккала қурилма фақат биргаликда ишлайди.

 

Муддатлар

Онлайн-НКТни 2022 йил якунига қадар қайта созлаш лозим.

2023 йил 1 январдан бошлаб банк карталаридан тўловларни қабул қилишни таъминламайдиган онлайн-НКМдан фойдаланишга тақиқ ўрнатилган .

 

Агар ТХКМ қайта созлашни рад этса

Бу ҳудудларда ТХКМни тақдим этувчи ҳамкор ташкилотларда рўй бериши мумкин. Қайта созлаш жараёни энди бошланди, ҳамма ҳам бунга тайёр эмас.

Бу ҳолда сизнинг НКТ моделига хизмат кўрсатувчи “бош ТХКМ”га қўнғироқ қилинг. Телефон рақамлари ДСҚ сайтида - ТХКМ реестрида мавжуд.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text180631_onlayn-nkm_qanday_qilib_terminal_chekini_chop_etadi