Онлайн-НКТ маълумотларини солиқлар бўйича ҳисоботларда тўғри акс эттириш

preview

ДСҚ онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг солиқ бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттиришни ўчириш имконини берувчи функционални бекор  қилди. Энди чакана реализация қилиш бўйича маълумотлар ҳисоботда хатоларсиз ўтиши  учун қандай ишлаш керак?

 

ДСҚ онлайн-НКМ орқали чакана реализация қилиш бўйича маълумотларни тўғри акс эттириш учун зарур бўлган функционални шакллантираётган пайтда, солиқ тўловчиларда уларнинг ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилишини ўчириш имконияти бўлганди. Бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Тушумлар бўйича ҳисобот” менюсида “Чек маълумотлари солиқ ҳисоботларида акс эттирилсинми?” саволи олдидаги белгини олиб ташлаш зарур бўлган.

2022 йил 4 февралдан бошлаб солиқ тўловчиларда бундай имконият ҳам, шахсий кабинет функционалида бундай савол ҳам йўқ. Энди онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг барча маълумотлари ҳисоб-китобларда фақат автоматик тарзда акс эттирилиши мумкин (қўлда тузатиш киритиш имкониятисиз).

Уларнинг аниқлиги қуйидагиларга боғлиқ:

  • харидорлар билан ҳисоб-китобларда онлайн-НКТ чеклари тўғри шакллантирилганлиги ва йўл  қўйилган хатолар ўз вақтида бартараф этилганлигига;
  • онлайн-НКТ ахборот тизимининг соз ишлашига.

 

Воситачилик шартномаси бўйича реализация қилиш

Солиқ бўйича ҳисоб-китобларда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарлардан олинган тушум тўғри акс эттирилиши учун онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қайта созланг. Воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товар остида комитентнинг СТИРи автоматик тарзда кўрсатилиши керак. Бундай созлама онлайн-НКМ тизимига солиқ базасини СКнинг 250-моддасига мувофиқ тақсимлаш имконини беради.

 

Бўлиб-бўлиб тўлашга ёки кредитга реализация қилиш

Товарларни ва хизматларни бўлиб-бўлиб тўлашга ва кредитга реализация қилишда айланма ҳисоботда СКнинг 242-моддасига мувофиқ акс эттирилиши учун товарни (хизматни) топшириш кунида харидорга “сотиш” тўлов тури билан чек беринг. Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси бўйича кейинги ҳисоб-китобларда эса “бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) тўлов тури кўрсатилган чек беринг.

 

Бўнак тўлови шарти билан реализация қилиш

Товарни бўнак тўловини қўллаган ҳолда сотишда уни қабул қилишда “бўнак” тўлов тури билан чек беринг, якуний ҳисоб-китобда (товарни топширишда) эса - сотиш чекини беринг.

 

Имтиёзлар

Агар корхонангиз ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланса, уларни онлайн-НКТ қўлланилган ҳолда сотилган товарлар бўйича солиқ ҳисоботида ҳисобга олиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Онлайн-НКМ ва виртуал касса бўйича ахборот” интерактив хизматининг “Имтиёз” функционалидан фойдаланинг.

 

Хатолар ва онлайн-НКТ маълумотларининг техник сабабларга кўра кечикиши

Шахсий кабинетнинг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўйича маълумотлар” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” менюси функционали чекни шакллантиришда йўл қўйилган хатоларни (нотўғри сони, қиймати, товар МХИКи ва ҳ.к.) тузатишда ёрдам беради.

Баъзан тушумлар бўйича ҳисоботда, бинобарин, солиқлар бўйича ҳисоботда техник сабабларга кўра бир нечта чеклар бўйича, шу жумладан - бир неча кун учун маълумотлар бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари бўйича ахборот” интерактив хизматининг “Тушумлар бўйича ҳисобот” менюсида “Янгилаш” тугмасидан фойдаланинг.

Агар ҳисоботларга тўлиқ ахборотга эга бўлмаган чеклар “ўтирса”, солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари бўйича ахборот” интерактив хизматининг “Чекни тиклаш” менюси ёрдамида техник камчиликни бартараф этинг.

Қуйидаги тавсияларда сиз мавзуга доир батафсил йўриқномалар ва маслаҳатларни топасиз:

Олег ГАЕВОЙ


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text178410_onlayn-nkt_malumotlarini_soliqlar_buyicha_hisobotlarda_tugri_aks_ettirish