Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Товарга эгалик қилувчи норезидент ёки жисмоний шахс бўлса, онлайн-НКМни созлаш
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизими товарларни (хизматларни) чет эл компанияларига ва жисмоний шахсларнинг шахсий мол-мулкини реализация қилувчи воситачилар учун зарур бўлган функционалга эга бўлди.
Амалиётда воситачилар онлайн-НКМ чекларида воситачилик шартномаси бўйича сотилган товарларнинг бошқа реквизитлари қатори, комитентнинг СТИРини кўрсатади. Бундай товарларни сотишдан олинган суммалар комитентнинг солиқ ҳисоб-китобидан автоматик тарзда ўтади. Бироқ комитент - чет эл компанияси бўлган ёки жисмоний шахс ўз мол-мулкини реализация қилишга тадбиркорлик субъектига ўтказган ҳолларда ушбу қоидани қўллаш мумкин эмас.
ДСҚ ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда тизимни қайта ишлади. Энди солиқ бўйича ҳисоботни шакллантиришда ноаниқликларни олдини олиш учун бундай воситачилар комитентнинг СТИРи ўрнига комитентнинг тизим томонидан генерация қилинган 9 белгили ID-рақамини кўрсатиши керак. Натижада:
- бундай товарни сотишдан олинган тушум ҳеч бир солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди;
- воситачи солиқ бўйича Ҳисоб-китобда воситачилик тушумини ўз айланмаси сифатида акс эттириш учун ой якунлари бўйича воситачилик шартномалари бўйича унга тўланиши лозим бўлган воситачилик ҳақи суммасига бир томонлама ЭҲФ тақдим этади.
Комитентнинг 9 белгили ID-рақами қандай олинади
- Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг.
- “Ташкилотнинг воситачилари рўйхатини шакллантириш” тугмасига босинг.
- “Комитентни шакллантириш” менюсини танланг.
- “Комитент тури” устунида тушувчи йўл-йўриқдан “Юридик шахс - норезидент/жисмоний шахс”ни танланг.
- “Шартноманинг zip, rar файлларини илова қилинг” устунига сиз у асосда комитент билан ишлайдиган ҳужжатни бириктиринг.
- “Телефон рақамини киритинг” устунида комитентнинг телефон рақамини кўрсатинг.
- “Жўнатиш”га босинг.
Сизнинг аризангиз бўйича комитентни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ёзув экраннинг пастки қисмида жойлаштирилган жадвалда “Комитентни шакллантириш” менюсини очиш чоғида акс эттирилади. “Комитентнинг ID-рақами” устунида автоматик тарзда шакллантирилган 9 белгили ноёб рақам кўрсатилади. Агар воситачилик шартномаси бўйича сиз комитент - чет эл шахси ёки жисмоний шахснинг товарини реализация қилсангиз, уни онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида “Комитентнинг СТИРи” сатрида кўрсатинг.
Сизнинг ТХКМ ҳам ушбу вазиятда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани созлашга ёрдам бериши мумкин.
Агар воситачи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида яна битта воситачи бўлса
Агар комитент ва товар ишлаб чиқарувчи ўртасида у орқали барча ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйиладиган агент мавжуд бўлса, бу ҳолда 9 белгили код агент (чет эл компанияси билан шартнома тузган компания) томонидан олинади. Барча субагентлар ушбу 9 белгили код билан ишлашлари керак бўлади.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади