Ягона ер солиғи юзасидан тажриба ўтказилади

preview

 

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди, шунингдек 2019 йил учун айрим хўжаликлар учун ягона ер солиғи (ЯЕС) ставкалари тасдиқланди. Бу 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонун ва Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорида назарда тутилган.

 

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (ЯЕС) тўловчилар ҳисобланади. Улар фаолиятининг асосий тури – ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни қайта ишлаш ёхуд фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш булар жумласига киритишнинг мезонларидан бири ҳисобланади (СКнинг 362-моддаси).

 

2019 йилга ЯЕС тўловчилар учун солиқ солишнинг амалдаги тартиби ва солиқ ставкаси сақланиб қолади. ЯЕС ставкаси қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қийматига нисбатан 0,95% миқдорда белгиланди (СКнинг 3671 –моддаси ва 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 13-илова).

 

Бир вақтнинг ўзида 2019 йил 1 январдан, тажриба тариқасида, сўм ифодасида балл бонитетдан келиб чиқиб мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд қилинган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерлар учун мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ундириладиган ягона ер солиғининг базавий ставкалари жорий этилмоқда – ҳозир оддий ер солиғи учун амал қилаётгани каби (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 20-илова).

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар /uz/publish/doc/text147218_yagona_er_soligi_yuzasidan_tajriba_utkaziladi