Харажатларни қоплашга ва воситачилар учун ЭҲФ шаклларини қаердан олиш мумкин

preview

Маълумки, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматлаштирилган тарзда тўлдириш тизимида 5-илованинг 9-10-устунлари ва 6-илованинг 8-9-устунлари харажатларни қоплашга ва воситачилар учун ЭҲФ шакллари маълумотлари асосида шакллантирилади. Buxgalter.uz ЭҲФ операторлари солиқ тўловчиларга зарур шаклларни тақдим этишга шайлигини аниқлаштирди:

- Аксарият ЭҲФ операторларининг сайтларида улар мавжуд. Бухгалтер ўз операторининг шахсий кабинетида шаклни танлаши, уни тўлдириши ва контрагентга жўнатиши зарурдеб тушунтирди ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармасининг катта давлат солиқ инспектори Шахбоз ҒАЙРАТОВ.

Buxgalter.uz бу вазифани иккита энг машҳур ЭҲФ операторлари мисолида ҳал қилишга уриниб кўрди. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ экан!

 ЭҲФ шакли

«Солиқ сервис»

«Дидокс»

Харажатларни қоплашга ЭҲФ

1. Шахсий кабинетда “Ҳисобварақ-фактура яратиш” тугмасига босинг. ЭҲФга маълумотлар киритишдан олдин тўлдириш лозим бўлган майдонлар очилади.

2. “Ҳисобварақ-фактура тури” майдонида “Харажатларни қоплаш”ни танлайсиз. Уни тўлдирасиз, имзолайсиз ва контрагентга жўнатасиз

 

1. Шахсий кабинетда экраннинг ўнг юқори бурчагида “Ҳужжат яратиш” тугмасига босинг. Уни яратиш учун ойна очилади.

2. Экраннинг чап юқори бурчагида тушувчи рўйхатдан “Харажатларни қоплаш” ҳужжат турини танланг. Тўлдиринг, имзоланг ва жўнатинг.

 

Воситачилар учун ЭҲФ

1. Шахсий кабинетда юқори дастаклар қаторининг ўнг бурчагида созламага (тишли ғилдирак нишончаси) киринг.

2. Созлама саҳифасида “воситачи” сатрини топинг ва “ҳа”ни танланг.

3. Саҳифанинг охирида “ўзгартиришларни сақлаш” тугмасига босинг.

4. Ойнанинг чап қисмида “Ҳисобварақ-фактура яратиш”га босинг. Уни тўлдиринг, имзоланг ва контрагентга жўнатинг

 

1. Шахсий кабинетда ойнанинг ўнг юқори бурчагида “Ҳужжат яратиш” тугмасига босинг.

2. Экраннинг чап юқори бурчагида тушувчи рўйхатдан “Воситачи” ҳужжат турини танланг.

3. Таклиф этилган шаклни тўлдиринг, уни имзоланг ва контрагентга жўнатинг

 

Олег ГАЕВОЙ

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text160915_harajatlarni_qoplashga_va_vositachilar_uchun_ehf_shakllarini_qaerdan_olish_mumkin