II чорак учун молиявий ҳисоботни “минг сўм”да топширамиз!

preview

Шу кунларда buxgalter.uz ДСҚ томонидан II чоракдан бошлаб молиявий ҳисоботни тўлдириш чоғида маълумотларни сўм бирлигида кўрсатиш талаби билан боғлиқ қатор саволларни қўйганди. Қўшимча тушунтиришлар олиш учун биз ДСҚ ахборот хизматига мурожаат қилдик. Натижада идора хабар эълон қилди, ундан маълумотларни барибир “минг сўм”да кўрсатиш зарурлиги келиб чиқади. Тўғрисини айтганда, мамнунмиз!

Идора тушунтирди:

- “Молиявий ҳисобот шакллари Молия вазирлигининг 24.01.2003 йилдаги 140-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

ДСҚ маълумотларига кўра, 2019 йил ва 2020 йилнинг I чораги учун солиқ тўловчиларнинг 95%и молиявий ҳисоботни “минг сўм” ўлчов бирлигида тўғри тўлдиришган, қолган 5%и хатога йўл қўйган.

Тафовутларнинг олдини олиш учун 2020 йилнинг 6 июнь куни my.soliq.uz да ДСҚ Юридик шахсларга солиқ солиш бошқармасининг қўлланмаси жойлаштирилган, унда ҳисобот шаклларини тўлдиришда нималарга эътибор бериш лозимлиги кўрсатилган.

Шу муносабат билан, Давлат солиқ қўмитаси молиявий ҳисоботларни тўлдиришда қўлланмага қатъий риоя қилиш ва ушбу шаклда кўрсатилган ўлчов бирликлари бўйича, яъни “минг сўм”да тўлдириш зарурлигини таъкидлайди.

Хабарнинг аслини бу ерда ўқиш мумкин.

 

Олег ГАЕВОЙ