Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ижтимоий солиқ қаерга киритилади
Корхонанинг харажатлари муайян гуруҳлар (элементлар)га киради ёки активлар қийматига киритилади. Ижтимоий солиқни қаерга киритишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:
- Корхонанинг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объектидир. Шу боис улар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари сингари харажатлар элементларига киради .
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва ижтимоий солиқ қуйидагиларга киритилиши мумкин:
- харид қилинадиган (ўз эҳтиёжлари учун барпо этиладиган) активлар таннархига;
- маҳсулотлар (хизматлар) таннархига;
- давр харажатларига;
- активларнинг чиқиб кетиши бўйича харажатларга.
1. Харид қилинадиган (ўз эҳтиёжлари учун барпо этиладиган) активлар таннархига киритиладиган тўловлар
Активни сотиб олишда ташиш, ортиш-тушириш, монтаж қилиш билан банд бўлган ходимларга ҳисобланган иш ҳақи суммалари унинг бошланғич қийматида ҳисобга олинади. Тегишинча, ушбу иш ҳақидан ижтимоий солиқ ҳам активнинг бошланғич қийматига киритилади .
№ | Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар | |
Дебет | Кредит | ||||
1 |
Етказиб берувчидан келиб тушган материаллар кирим қилинди |
10 000 | 1050 | 6010 | Юкхати, ҳисобварақ-фактура |
2 |
Материалларни тушириш учун иш ҳақи ҳисобланди |
2 500 | 1050 | 6710 | Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси |
3 |
Ходимлар иш ҳақидан ижтимоий солиқ ҳисобланди |
300 | 1050 | 6520 | Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси |
Асосий воситаларни харид қилиш бўйича харажатлар 0820-“Асосий воситаларни харид қилиш” счётида капитализация қилинади. Шу жумладан – капитал қўйилмаларни ўзлаштиришда банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ва ундан ижтимоий солиқ.
Узоқ муддатли активларни барпо этишда уларнинг қиймати корхона томонидан ушбу мақсадлар учун қилинган харажатлардан шаклланади. Улар жумласида – уларни барпо этишда банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ва ушбу ходимлар иш ҳақига ҳисобланган ижтимоий солиқ .
№ | Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар | |
Дебет | Кредит | ||||
1 |
ДТ ишлаб чиқувчиларга иш ҳақи ҳисобланди |
20 000 | 0830 | 6710 | Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси |
2 |
Иш ҳақидан ижтимоий солиқ ҳисобланди |
2 400 | 0830 | 6520 | Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси |
3 | Номоддий актив кирим қилинди | 0430 | 0830 | Қабул қилиш далолатномаси |
2. Маҳсулотлар (хизматлар) таннархига киритиладиган тўловлар
Ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек ундан ижтимоий солиқ тайёр маҳсулотлар (хизматлар) таннархига киради .
- Ишбай нархлар бўйича иш ҳақи – 56 000 минг сўм;
- Таътил пуллари – 9 000 минг сўм.
№ | Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар | |
Дебет | Кредит | ||||
1 |
Ишлаб чиқариш ходимларига иш ҳақи ва таътил пуллари ҳисобланди (56 000 + 9 000) |
65000 | 2010 | 6710 | Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси |
2 | Ижтимоий солиқ ҳисобланди | 7 800 | 2010 | 6520 | Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси |
3. Давр харажатларига киритиладиган тўловлар
Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий солиқ қисмида қуйидагилар давр харажатларига киради:
- маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар ;
- бошқарув ходимларига харажатлар ;
- компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловларга харажатлар .
- ишлаб чиқариш ходимларига – 115 000 минг сўм;
- сотиш бўлими ходимларига – 25 000 минг сўм;
- маъмурий-бошқарув ходимларига – 45 000 минг сўм;
- бир йўла мукофот – 15 000 минг сўм.
№ | Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар | |
Дебет | Кредит | ||||
1 | Ишлаб чиқариш ходимлари иш ҳақи ҳисобланди | 115 000 | 2010 | 6710 |
Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси |
2 |
Ижтимоий солиқ ҳисобланди (115 000 х 12%) |
13 800 | 2010 | 6520 | |
3 | Сотиш бўлими ходимларига иш ҳақи ҳисобланди | 25 000 | 9410 | 6710 | |
4 |
Ижтимоий солиқ ҳисобланди (25 000 х 12%) |
3 000 | 9410 | 6520 | |
5 | Маъмурий-бошқарув ходимларига иш ҳақи ҳисобланди | 45 000 | 9420 | 6710 | |
6 |
Ижтимоий солиқ ҳисобланди (45 000 х 12%) |
5 400 | 9420 | 6520 | |
7 | Мукофот ҳисобланди | 15 000 | 9430 | 6710 | |
8 |
Ижтимоий солиқ ҳисобланди (15 000 х 12%) |
1 800 | 9430 | 6520 |
Агар битта ходим бўйича турлича ҳисоблашларни амалга оширсангиз, меҳнатга ҳақ тўлашга харажатларни ва ижтимоий солиқни харажатлар гуруҳи (элементлари) бўйича тўғри тақсимланг.
Масалан, ишлаб чиқариш ходимига бир йўла мукофот ҳисоблашда уни бошқа операция харажатларига киритиш зарур, шу билан бир вақтда унинг асосий иш ҳақи маҳсулотлар (хизматлар) таннархига киритилади. Ижтимоий солиқ ҳам тегишлича тақсимланади.
Бошқа мисол: ишлаб чиқариш ва маъмурий лавозимларни бирга олиб боришда ходимнинг иш ҳақи ва ижтимоий солиғи ишлаб чиқариш ва маъмурий харажатларга тақсимланиши керак.
Бу – муҳим, сабаби акс ҳолда маҳсулотлар (хизматлар) таннархи бузиб кўрсатилади, бу ҳисобот даври учун молиявий натижани нотўғри аниқлашга сабаб бўлади.
4. Узоқ муддатли активларнинг чиқиб кетишида тўловлар
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида демонтаж қилиш ва чиқиб кетиш билан боғлиқ бошқа амалларни бажараётган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга харажатлар ва ижтимоий солиқ пайдо бўлиши мумкин.
Чиқиб кетиш бўйича харажатлар активни чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани аниқлашда ҳисобга олинади .