Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Хорижий ташкилот томонидан Ўзбекистондан ташқарида кўрсатилган хизматларга ҚҚС солинадими
Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган хорижий ташкилот Ўзбекистон корхонасига маркетинг ва маслаҳат хизматлари, шунингдек Ўзбекистон ташқарисида мижозларни излаш бўйича хизматлар кўрсатди. Ўзбекистон корхонаси ҚҚС тўлаши зарурми?
Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz “Норма” эксперти Олег ЦОЙдан илтимос қилди:
- Агар хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланса, хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солиш объекти ҳисобланади .
Умумий қоидага кўра, башарти хизматларнинг харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади . Айрим хизмат турлари учун реализация қилиш жойи алоҳида қоидалар бўйича аниқланади .
СКнинг 241-моддаси учинчи қисми 1-10-бандларида маркетинг хизматлари ҳам, маслаҳат хизматлари ҳам, мижозларни излаш бўйича хизматлар ҳам кўрсатилмаган. Хизматлар харидори – Ўзбекистон резиденти бўлганлиги боис, ушбу хизматларга ҚҚС солинади.
Ўзбекистон корхонаси солиқ агенти сифатида у ҚҚС тўловчиси эканлиги ёки тўловчиси эмаслигидан қатъи назар солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариши ва чет эллик шахсдан уни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт .
Агар шартнома шартларига мувофиқ хорижий ҳамкор хизматларни ҚҚСсиз кўрсатса, солиқ агенти улар бўйича солиқ базасини солиқни инобатга олмаган ҳолда кўрсатилган хизматлар қийматидан келиб чиқиб аниқлайди. Бу ҳолда солиқ агенти мустақил равишда ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқариши ва уни бюджетга ўтказиши шарт .