Алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш учун йиғим камайтирилади (Тошкент шаҳридан ташқари)

preview

2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим ставкаларини белгилайди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:


Пойтахтда 2021 йил учун йиғим ставкалари ўзгармади, Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда улар 16%га камайди, бошқа шаҳарларда – 25%га, бошқа аҳоли пунктларида – 50%га камайди:

  

Йиғимларнинг турлари

 

 

Бир ойга чегараланган ставкалар (сўмда)

 

Йиғим тури

Тошкент шаҳри

Нукус шаҳри,

шаҳарлар - вилоят

марказлари

бошқа

шаҳарлар

бошқа аҳоли

пунктлари

1

Алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим

1 200 000

840 000

600 000

300 000

2

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим

 

600 000

420 000

300 000

150 000



Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилинган . 2021 йил 1 январдан бошлаб имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилади .

Саида ЖОНИЗОҚОВА

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text165875_alkogolli_mahsulotlarni_chakana_sotish_uchun_yigim_kamaytiriladi_toshkent_shahridan_tashqari