«ҚҚС бўйича қора рўйхат»: контрагентларингизни текширинг

preview

Soliq.uz сайтида шартнома тузишдан олдин контрагентнинг тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилганлигини текшириш имконини берувчи хизмат мавжуд.

Ундан Солиқ кодексининг 15-моддасига асосан «лозим даражадаги эҳтиёткорлик» мақсадида фойдаланиш зарур. Бугунги кунда «ҚҚС бўйича қора рўйхатда» – 7 959 та корхона мавжуд.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz сайтининг қадамма-қадам йўриқномасида ўқинг:

Экспертларнинг зарур тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

Потенциал ҳамкорни текшириш учун:

1) ҳаволага ўтинг;

2) контрагентнинг СТИР рақамини кўрсатинг;

3) CAPTCHA текширув кодини киритинг;

4) «Қидириш» тугмасини босинг.

Натижани сўров шаклидан қуйироқда кўринг.

Агар «рўйхатда мавжуд эмас» хабари чиқса – унга ҳам, сизга ҳам омад кулиб боққанини билдиради! Ушбу мезон бўйича бўлажак ҳамкорингиз ишончли.

Бироқ, агар жадвалда корхонанинг номи, СТИРи, рўйхатдан ўтган ҳудуди ва тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилган корхоналар рўйхатида қайд этилган рақами акс этса – бу ачинарли ҳол....

Нима учун корхоналар ҚҚС бўйича «қора рўйхат»га тушади

Ҳар бир ноинсоф корхонанинг рўйхатга тушиш сабаби турлича. Булар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • ташкил этилган ва фаолият кўрсатаётганига 1 йилдан кам бўлган, бир вақтнинг ўзида 2 ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъектининг муассиси (раҳбари) бўлган битта жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилган ташкилотларда 100 млн сўмдан ортиқ миқдорда бажарилмаган солиқ мажбуриятларининг мавжудлиги;
  • ташкил этилган пайтдан бошлаб қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ишларни (хизматларни) реализация қилиш, расмий равишда банд бўлган ходимлар сонини камайтириб кўрсатиш;
  • расмийлаштирилмаган (киримга олинмаган) товарларни сақлаш, фойдаланиш ва сотиш;
  • сотиш учун мўлжалланган юқори ликвидли товарлар (шу жумладан импорт товарлар) қолдиқларида акс эттириш, уларни узоқ вақт давомида сотмаслик ва катта қолдиқлар мавжуд бўлганда, кейинчалик ушбу турдаги товарларни сотиб олиш;
  • бажарилмаган солиқ мажбуриятлари бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларини ўз таркибига қўшиш натижасида банкротликни бошлаш;
  • солиқ тўловчининг кўрсатилган жойлашув манзили қуйидагилар билан мос келиши:

банкрот деб топилган 3 ва ундан ортиқ юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида жойлашув манзили сифатида кўрсатилган манзил билан;

ёки

солиқ тўлашдан бўйин товлаш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчиларнинг жойлашув манзиллари билан;

  • ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар тузиш орқали солиқларни қисман тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик.

Бу рўйхатга тушиш корхона учун нима билан хавф солади

«Ноинсоф» солиқ тўловчилар рўйхатига киритилганларга ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси бекор қилиниши хавф солади.

Бундай корхоналарда ва уларнинг контрагентларида ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаслиги мумкин.

 

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /uz/publish/doc/text167036_qqs_buyicha_qora_ruyhat_kontragentlarni_tekshiring