Диққат! ЭҲФ тизимидаги ўзгаришлар

preview

1 майдан бошлаб ҚҚС тўловчилар улар фойдаланадиган ҚҚС бўйича имтиёзларни кўрсатадилар. Шунингдек, бир томонлама ЭҲФнинг янги турлари жорий этилади. Buxgalter.uz қандай созлашларни амалга ошириш ва янгиликлар билан қандай ишлашни ДСҚда аниқлаштирди:

 

1. Имтиёзга эга бўлганлар ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришда ЭҲФнинг ҳар бир сатрида “ҚҚСсиз” ва “0 ставка”ни танлаган ҳолда имтиёзни кўрсатишлари керак:

 

 

Бу имтиёзлар солиқ ҳисоботини шакллантиришда автоматик тарзда акс эттирилиши учун зарур.

 

Зарур созлашларни қандай амалга ошириш ҳақида биз бу ерда батафсил ёзганмиз.

 

2. Бир томонлама ЭҲФнинг янги турлари жорий этилмоқда:

  •  хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);
  • хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида);
  • бозор нархидан паст нархда реализация қилиш;
  • божхона нархидан паст нархда реализация қилиш.

 

Бир томонлама ЭҲФни шакллантиришда ҳисобварақ-фактуранинг тегишли турини танлаш зарур. Бир томонлама ЭҲФни шакллантиришнинг қолган барча босқичлари илгаригидек қолди.

 

Манбага бу ерда ва бу ерда қаранг.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text169381_diqqat_ehf_tizimidagi_uzgarishlar