Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚС ҳисоб-китобини шакллантиришда имтиёзни автоматик тарзда қўллаш қандай созланади. Қадамма-қадам йўриқнома
ДСҚ ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини шакллантиришда ҚҚС бўйича имтиёзларни автоматик тарзда қўллаш тизимини жорий этмоқда. Функционал ҳозирча синов режимида ишлаяпти. Buxgalter.uz тафсилотларни ДСҚда аниқлаштирди:
Имтиёз ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда қўлланилиши учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетида (қуйига қаранг), шундан кейин - ЭҲФ оператори сайтида созлашни амалга оширинг. Ва шундан кейин, ЭҲФни шакллантирган ҳолда “ҚҚС бўйича имтиёз” янги устунини тўлдиришни унутманг. Унда ҳар бир сатрни тўлдиришда (ҳар бир товар бўйича маълумотлар) мазкур позиция учун долзарб бўлган имтиёзни кўрсатиш зарур (тушувчи ёрдамдан - илгари сиз томондан шахсий кабинетда танланган имтиёзларни танлаш).
Демак:
1. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг ва “Қўшилган қиймат солиғи имтиёзлари” интерактив хизматини танланг.
2. Очилган шаклда имтиёз кодини кўрсатинг. Ёрдамдан фойдаланиш учун - имтиёзлар рўйхатидан танланг - курсорни “Имтиёз коди” майдонига олиб келинг ва сичқончанинг чап тугмаси билан босинг.
3. Зарур имтиёз танлангандан кейин, “Имтиёз матни” майдони автоматик тарзда тўлдирилади. Унда НҲҲга асосан имтиёзнинг таърифи акс этади.
4. “Имтиёзга шартли ном беринг” майдонини тўлдиринг. Кейинчалик сизга имтиёзни ўзингизнинг электрон ҳужжатларингизда идентификация қилиш осон бўладиган исталган номни ўйлаб топинг.
5. “Юбориш” тугмасига босинг.
6. Сизнинг имтиёзингиз пастдаги саҳифада жойлаштирилган рўйхатда акс эттирилиши керак.
7. Агар сизнинг корхонангизга бир нечта имтиёз татбиқ этилса, 1-3-бандларда таърифланган ҳаракатларни ҳар бир имтиёз бўйича такрорланг. Натижада экраннинг пастки қисмида сиз фойдаланадиган ҚҚС бўйича имтиёзлар рўйхати шакллантирилади.
Кейин сизнинг ЭҲФ операторингиз сайтида созлашга ўтамиз (қуйида faktura.soliq.uz оператори мисолида скриншотлар):
1. Сиз унинг хизматларидан фойдаланаётган ЭҲФ оператори сайтига киринг.
2. Менюда “Созлама”га киринг.
3. “ҚҚС бўйича имтиёзлар” майдонида “Фойдаланилмоқда” вариантини танланг.
4. “Сақлаш”га босинг.
Функционални такомиллаштириш бўйича таклифларни ДСҚга ўзингизнинг электрон ҳисобварақ-фактуралар операторларингиз орқали ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали йўлланг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади