МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботга киритилаётган ахборотнинг аҳамияти ва асосий фойдаланувчилари
Тавсияда:
– МҲХСнинг асосий фойдаланувчилари кимлар ҳисобланади;
– молиявий ҳисоботга киритиладиган маълумотлар қандай аниқланади;
– маълумотларнинг аҳамиятлилик даражаси қандай аниқланади.
МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг асосий фойдаланувчилари кимлар ҳисобланади
Умумий мақсадларга мўлжалланган молиявий ҳисоботларнинг мақсади – мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторлар учун мазкур ташкилотни ресурслар билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилишда фойдали бўлган ҳисобот берувчи ташкилот тўғрисида молиявий маълумотларни тақдим этишдан иборат .
Шундай қилиб, молиявий ҳисоботнинг асосий фойдаланувчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- мавжуд ва потенциал инвесторлар;
- қарз берувчилар;
- бошқа кредиторлар.
Миллий қонунчиликда «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал...