Қурилиш ёки реконструкция ишлари тугагандан кейин асосий воситаларни ҳисобга олиш тартиби
Тавсияда:
– қурилиш натижаларини расмийлаштириш;
– қурилган объектнинг қийматини аниқлаш;
– объект қурилишида ҚҚС;
– қурилган объектни фойдаланишга топширишда солиққа тортиш.
Қурилиш ёки реконструкция натижаларини қандай расмийлаштириш керак
Қурилган ёки реконструкция қилинган бинолар (иншоотлар) фойдаланишга қабул қилиш тартибидан ўтиши керак .
Бунинг учун:
- Давлат хизматлари марказига шахсан ёки ЯИДПХ орқали мурожаат қилинг;
- белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдиринг. Давлат хизматлари марказининг ходими ҳам буни амалга ошириши мумкин;
- давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланг:
шахсан бориб мурожаат қилишда – 0,3 БҲМ;
ЯИДХП орқали мурожаат қилишда – 0,27 БҲМ.
Олинган маълумотларга асосланиб, ер қурилиши ва кўчмас мулк...