Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдилар

preview

Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширувчи корхоналар, улар Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, СКнинг 337 ва 467-моддаларига мувофиқ фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкаларини қўллайдилар. Бу Президентнинг “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди:

 

Ҳужжатга асосан электрон тижоратнинг “Очиқ рақамли экотизими” ахборот тизимлари мажмуаси 2022 йил 1 июлдан бошлаб ишга туширилади.

Мазкур тизимда ўрнатилаётган тартибга кўра:

  • Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформаларида товарлар ва хизматларни сотиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши шарт. Хусусан - нархлари кўрсатилиши керак. Нархи кўрсатилмаган товар ва хизматларни сотиб олиш бўйича битимлар тузишга йўл қўйилмайди;
  • 2024 йил 1 январга қадар Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50%га камайтирилади.

2022 йил 1 июлга қадар “Рақамли экотизим” маълумотлар базалари ДСҚ тизимлари билан интеграция қилинади, бу солиқ органларига реал вақт режимида маълумотларни олиш имконини беради.

Buxgalter.uz тавсия қилади
  • Электрон тижорат орқали маҳсулотлар реализациясини ҳисобга олиш ҳақида бу ерда ўқинг.
  • Экспорт операцияларини, шу жумладан электрон тижорат орқали қандай амалга ошириш - бу ерда.
  • Дастурий маҳсулотлар билан битимларни қандай тўғри расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва солиқ солиш - бу ерда.

Norma.uz материаллари асосида