ҚҚС бўйича тизимдаги “рангли белгилар”га ишонса бўладими

preview

2021 йил 23 декабрда 595-сон ВМҚ ва тегишинча, солиқ хавфини баҳолашга асосланган ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради. “Қизил белги” мавжуд солиқ тўловчилар қачон ҚҚС тўловчи гувоҳномасининг тўхтатиб турилишини, “сариқ белги” мавжуд солиқ тўловчилар эса - ваъда қилинган текширувларни кутишлари керак?

 

– Бухгалтерлар асабийлашмоқдалар. Улар айрим масалаларга ҳали ойдинлик киритиб олишмаган. “Менинг ҳолатимни текшириш” ахборот сервиси илгаригидек охиригача созланмаган:

1) “Менинг ҳолатимни текшириш”да баён этилган 18 та мезондан фақат 17 таси белгиланган. 5-мезон тушириб қолдирилган;

2) учта мезон бўйича баҳолаш мавжуд эмас:

  • солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганда;
  • амалга оширилаётган операциялар ва  товарлар (хизматлар) номенклатураси солиқ тўловчининг фаолият тури ва хусусиятларига номувофиқ бўлганда;
  • ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари ва ҳ.к. билан таъминланмаганда.

3) айрим мезонларнинг матнли қисми ҳануз Низомга мувофиқ келтирилмаган. Мисол учун - 17-мезон. My.soliq.uz сайтида - “1 млрд сўмдан ортиқ ТМБлар қолдиғи суммасининг мавжудлиги” деб кўрсатилган.  Низомда  эса - “Аризани тақдим этиш вақтида СКнинг 461-моддаси 1-қисми 1-бандида белгиланган миқдордан ошган миқдорда ТМБлар қолдиғига эга бўлганда” деб ёзилган.

Бугунги кунда барча солиқ тўловчиларда мазкур мезон бўйича “сариқ белги” турибди. Е-aktiv ни созлаш якунлангандан сўнг бу фақат ҚҚСга ўтадиганлар учун долзарб бўлади.

ДСҚ мазкур тизим бўйича ҳали ҳеч қандай янги тушунтиришлар бермади, гарчи улар бухгалтерлар учун жуда долзарб ва фойдали бўларди.

Бинобарин, 02.12.2021 йилдаги Ахборотга амал қилиш зарур, унда ахборотни қабул қилишга доир носозликлар бўлган тақдирда мезонлар таҳлилга қабул қилинмайди. Солиқ хавфини аниқлашнинг автоматик тизими эса фақат тўлиқ ўзаро ахборот алмашиш ўрнатилгандан сўнг режа бўйича ишга туширилади, дейилган.

Ҳозирча эса, ҳаммаси созлаш босқичида, бинобарин, мазкур тизим асосида гувоҳномалар ва текширувларни тўхтатиб туришни кутиш лозим эмас.

Бундан ташқари, таҳлика таҳлил тизими Е-aktiv ва Е-ijara маълумотларига узвий боғланган. 2021 йил 22 декабрдаги 595-сон ВМҚнинг 3-бандига мувофиқ эса иккала ахборот тизими 2022 йил 1 январдан бошлаб қўллаш учун мажбурий бўлади.

Корхоналарда тайёргарлик кўриш учун яна озгина вақт бор. Камчиликларни бартараф этишда ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-17-бандларида белгиланган мезонларга амал қилинг. Янги йил арафасида фақат кўрсатилган муаммоларга дуч келмаганлар дам олишлари мумкин.

Олег ГАЕВОЙ