Мулкдорлар томонидан ўз корхонаси директорини ишдан бўшатиш тартиби

03.12.2021
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– директорни ишдан бўшатиш учун умумий қабул қилинган асослар;
– директорни ишдан бўшатиш учун махсус асослар;
– директор ишдан бўшатилаётганда ҳужжатларни топшириш;
– бир таъсисчининг ҳаракатсизлиги оқибатида директорни ишдан бўшатиш хусусиятлари;
– ягона таъсисчи директоринг ўзи бўлганда уни ишдан бўшатиш;
– битта таъсисчи иштирокисиз директорни ишдан бўшатиш.

 

Раҳбар – бу корхонанинг жорий фаолиятини бошқарадиган ягона ижрочи орган. У қандай номланиши муҳим эмас, асосийси у бажарадиган функциялар. Биз кўпроқ «Бош директор» ёки оддийгина «директор» деб номлашга ўрганганимиз, яъни раҳбар корхона номидан ишончномасиз иш олиб боради   . Бироқ, у ўз ишида тўлиқ эркинликка эга эмас. Турли тижорат тизимларида энг юқори бошқарув органи таъсисчилар ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.

Бир томондан, директор  корхона ходимлари учун иш берувчи бўлса, бошқа томондан, корхонанинг иқтисодий муваффақияти кўп жиҳатдан унинг фаолиятига боғлиқ бўлган ёлланма ходимдир. Шу билан бирга, амалиётда директор билан меҳнат шартномасини бекор қилиш зарур бўлган ҳолатлар мавжуд. Уни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш ҳамма учун энг безарар жараён. Аммо, директор ишдан кетишни истамаган вазият жуда зиддиятли бўлиб, у нафақат ходимларнинг, балки бизнес шерикларнинг ҳам манфаатларига таъсир кўрсатади.  Директор корхонанинг асосий шахсларидан бири бўлганлиги сабабли, уни ишдан бўшатиш билан боғлиқ ҳужжатлардаги хатолар жиддий оқибатларга олиб келади. Раҳбар билан меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш ўзига хос хусусиятларга эга ва оддий ходимларни ишдан бўшатиш тартибидан фарқ қилади.

Директорни ишдан бўшатиш учун қабул қилинган умумий асослар

  • Раҳбарнинг ўз хоҳишига кўра 

Директор оддий ходим каби меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида икки ҳафта олдин корхона таъсисчиларига ишдан бўшаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши керак. Бунда огоҳлантириш даври барча календарь кунларини, шу жумладан, байрам ва дам олиш кунларини,...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг