Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қачон ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритиш лозим
2021 йил якунларини ёпиш чоғида бухгалтерлар ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқариб, унга тузатиш киритиш лозим бўлган вазиятларга дуч келишади. Буни айнан қандай ҳолларда ва қандай тўғри амалга оширишни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
– “Қуйидаги ҳолларда ҳисобга олинган “кирувчи” ҚҚСга тузатиш киритишга тўғри келади :
- харид қилинган товарлардан ва хизматлардан солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда;
- товарлар бузилганда ёхуд табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда.
Агар бундай нормалар сизнинг товарларингизга нисбатан қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган бўлса, уларни мустақил равишда белгиланг. Ушбу норма фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, ЙТҲ ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмаслигини инобатга олинг;
- етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда;
- сиз ҚҚС тўловчи мақомини йўқотганингизда ёки солиқ тўлашдан озод қилинганингизда. Солиқни тўламайдиганлар тоифасига ўтиш санасида ёки солиқ тўлашдан озод қилиш санасида ҚҚС билан харид қилинган товарлар қолдиқлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқаринг ва уни товарларнинг қийматига киритинг;
- сиз томондан харид қилинган товарлар солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланганда.
Бир нечта вазиятларни кўриб чиқамиз.
ҚҚС тўловчиси бўлган қурилиш корхонаси буюртмачиларнинг объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажаради. Ҳисобга олиш лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаш учун у алоҳида-алоҳида усулдан фойдаланади.
Май ойида корхона 57 500 минг сўмлик қурилиш материаллари харид қилди, шу жумладан ҚҚС - 7 500 минг сўм.
Май ойида ҚҚС солишдан озод этилган айланмалар мавжуд эмас, шу боис “кирувчи” ҚҚСнинг барча суммаси (7 500 минг сўм) ҳисобга олинди.
Июнь ойида корхона ХУМШ билан уй-жой фондини таъмирлаш учун шартнома тузди. Бундай ишларга аҳоли томонидан ХУМШ орқали ҳақ тўланади ва ҚҚСдан озод қилинган . Уларни бажаришда корхона май ойида олинган ҚҚСсиз 15 000 минг сўмлик материаллардан фойдаланди. Бинобарин, улар бўйича 2 250 минг сўм (15 000 х 15%) миқдоридаги ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқариб, бажарилган ишлар таннархига киритиш зарур.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйида тарзда акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётларнинг корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Май ойида материаллар харид қилинди |
50 000 |
|
|
Харид қилинган материаллар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинди |
7 500 |
||
Материаллар бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилди:
|
35 000 15 000 |
||
Май ойида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига июнь ойида тузатиш киритилди |
2 250 |
ҚҚС бўйича ҳисоботда:
- ҚҚС солишдан озод қилинган айланма учун фойдаланилган материаллар қийматини (15 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0601-сатри 3-устунида акс эттиринг;
- ҚҚС бўйича ҳисобга олишга тузатиш киритиш суммасини (2 250 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0601-сатри 4-устунида акс эттиринг.
Инвентаризация чоғида ҚҚС тўловчиси бўлган корхона омборда 1 000 минг сўмлик фойдаланиш учун яроқсиз материалларни аниқлади.
Материалларнинг мазкур тури бўйича табиий камайиш нормалари белгиланмаган, бузилишда айбдор бўлганлар аниқланмаган. Материаллар ҚҚС билан харид қилинган бўлиб, у белгиланган тартибда ҳисобга олинган.
Тузатиш киритиш лозим бўлган ҚҚС суммаси 150 минг сўмни (1 000 х 15%) ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш ва яроқсиз материаллар қийматига киритиш зарур.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидаги тарзда акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётларнинг корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган яроқсиз материаллар бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
150 |
||
Яроқсиз материаллар ҳисобдан чиқарилди |
1 150 |
||
Яроқсиз материалларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар акс эттирилди |
1 150 |
ҚҚС бўйича ҳисоботда:
- инвентаризация чоғида аниқланган, ҚҚС билан (1 000 минг сўм) харид қилинган яроқсиз материаллар қийматини ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0602-сатри 3-устунида акс эттиринг;
- ҚҚС бўйича ҳисобга олишга тузатиш киритиш суммасини (150 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0602-сатри 4-устунида акс эттиринг.
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона янги йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтди. 1 январь ҳолатига омборда декабрда 7 500 минг сўм ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда харид қилинган 57 500 минг сўмлик товар ҳисобда туради. ҚҚС белгиланган тартибда ҳисобга олинган.
1 январдан бошлаб корхона ҚҚС тўловчиси мақомини йўқотганлиги боис, ТМЗ қолдиқлари бўйича ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритиш зарур.
Тузатиш киритиш лозим бўлган ҚҚС суммаси 7 500 минг сўмни ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш ва товарнинг қийматига киритиш зарур.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидаги тарзда акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётларнинг корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Декабрь ойида товар харид қилинди |
50 000 |
|
|
Харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинди |
7 500 |
||
Товар қолдиғига тўғри келадиган ва илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
7 500 |
||
Январда реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
57 500 |
Декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботда:
- ҚҚС билан харид қилинган ва ҚҚС тўламайдиганлар тоифасига ўтказилиш пайтида омборда ҳисобда турган товар қийматини (50 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0604-сатри 3-устунида акс эттиринг;
- ҚҚС бўйича ҳисобга олишга тузатиш киритиш суммасини (7 500 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0604-сатри 4-устунида акс эттиринг.