Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

11.01.2022
author avatar

Рустам Кабулов

ДБҚ Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– божхона режимлари;
– божхона қиймати;
– божхона тўловлари:
       божхона божи;
       акциз солиғи;
       қўшилган қиймат солиғи;
       божхона йиғими.

 

Божхона расмийлаштируви қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • божхона декларацияларини қабул қилиш, рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш;
  • божхона қийматини назорат қилиш;
  • божхона тўловларини назорат қилиш;
  • товар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ва кўрикдан ўтказиш ҳамда уларни чиқариб юбориш.

Декларациялаш чоғида дастлабки ёки даврий декларация расмийлаштирилиши мумкин . Дастлабки декларациялаш лицензиялар бўйича импорт қилинадиган ёки ваколатли органлар томонидан рухсат талаб этиладиган товарларга қўлланилмайди, бундан мувофиқлик, ветеринария, санитария-эпидемиологик хулоса, карантин рухсатномалар
мустасно .

Товарларни дастлабки декларациялаш декларантнинг хоҳишига кўра қўлланилади, импорт қилинадиган товарларнинг Ўзбекистон божхона ҳудудига ҳақиқатда етиб келгунига қадар божхона органларига дастлабки декларацияни топшириш мумкин .

Даврий декларациялаш айни бир хил товарлар Ўзбекистон божхона чегараси орқали айни бир шахс томонидан муайян вақт мобайнида мунтазам равишда олиб ўтилганда қўлланилади .

Айни бир шахс томонидан мунтазам равишда олиб ўтиш деганда, айни бир хил товарларнинг 60 календарь кун ичида бир маротабадан кўп марта битта юк жўнатувчи манзилидан бошқа юк қабул қилувчи манзилига бир контракт шартнома, келишув асосида бир хил шароитда божхона чегарасидан олиб ўтилиши тушунилади . Ушбу ҳолатда барча товарлар учун битта БЮД топширилади.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзларга эга бўлган импортчи корхоналар товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун экспорт БЮДни тақдим қилмайди 

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг