Ички аудит харажатлари ҳисоби

preview

Ички аудит харажатлари нималар таркибига киритилиши ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда улар чегирилиши ёки чегирилмаслиги масаласини “Норма” компанияси эксперти Виктория БЕЗГИНА тушунтириб берди:

 

– “Корхоналарда ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга мувофиқ ички аудит хизмати корхонанинг кузатув кенгаши қарори билан тузиладиган ва ушбу корхонада ички аудитни амалга оширадиган тузилмавий бўлинма ҳисобланади. Яъни бу корхонанинг исталган бошқа бўлинмаларига ўхшаш бўлимидир. Ички аудиторларнинг иш ҳақи маъмурий ходимлар иш ҳақи каби акс эттирилади.

Бунда Низом билан активларнинг баланс қиймати 1 млрд сўм бўлган корхоналарда ҳамда активларининг баланс қиймати 100 минг БҲМдан юқори бўлган акциядорлик жамиятларида (тижорат банклари ва бюджет ташкилотларидан ташқари) ички аудитни ташкил этишга нисбатан ягона талаб белгиланади. Бундай корхоналар учун бу қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган корхонанинг харажатлари ҳисобланади .

Шу тариқа, ички аудитга харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади ”.

 

Харажатларни аниқлашга оид янада кўпроқ кўрсатмалар – бу ерда: