Контрагент муддати ўтказиб юборилган резидентлик сертификатини тақдим этса

preview

“2022 йил февраль ойида Қозоғистон компанияси билан у томондан хизмат кўрсатилиши учун шартнома туздик. Контрагент резидентлик сертификатини тақдим этди, унда сертификат 2021 йил учун берилганлиги кўрсатилган. Лекин сертификат олинган сана - 2022 йил 10 февраль. Бундай сертификат бўйича тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолмаса бўладими? Қозоғистон тарафининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда уларнинг солиқ органи фақат 2021 йил учун резидентлик сертификатини бермоқда”.

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди:

 

– Норезидентнинг солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган давр мобайнида Ўзбекистон халқаро шартнома тузган давлатнинг солиқ резиденти деб норезидент эътироф этилади .

Агар солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатда солиқ резидентлиги даври кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳужжат берилган (чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган) календарь йил мобайнида норезидент халқаро шартномаси тузган давлатнинг солиқ резиденти деб эътироф этилади .

Шу тариқа, агар резидентлик тўғрисидаги ҳужжатда компания 2021 йилда резидент ҳисобланиши кўрсатилган бўлса, мазкур ҳужжат фақат шу давр учун резидентликни тасдиқлайди.

Агар сиз 2022 йилда даромад тўласангиз, 2022 йил учун солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олинг. 


Шунингдек, экспертларнинг қуйидаги тавсияларини кўринг:

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text180061_kontragent_muddati_utkazib_yuborilgan_rezidentlik_sertifikatini_taqdim_etsa