Бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) тасдиқланди

preview

Молия вазирлиги томонидан Бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар» тасдиқланди (АВ рўйхат рақами №3361, 1.04.2022 й.). Стандарт 2023 йил 1 январдан кучга киради.

 

13-сонли БҲС стандартидан бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа нобюджет жамғармаларининг қуйидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботларини тузишда фойдаланилади:

  • консолидациялашган бюджетнинг жамланма ҳисоботи (1-илова);
  • консолидациялашган бюджет даромадлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот (2-илова);
  • консолидациялашган бюджет харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот (3-илова);
  • консолидациялашган бюджетнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумот (4-илова);
  • консолидациялашган бюджетнинг номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот а (5-илова).

Чораклик консолидациялашган молиявий ҳисоботлар  йилининг 1 апрель, 1 июль ва 1 октябрь ҳолатига, йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботлар эса келгуси ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига кўра тузилади.

Мавзуга доир тушунтиришлар:

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text180399_byudjet_hisobining_standarti_13-sonli_bhs_tasdiqlandi