ТИФ операциялари бартер асосида амалга оширилиши мумкин

preview

2022 йил 13 апрель куни Президент томонидан ПФ-105-сон Фармон имзоланди, унга кўра  «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида»ги ПФ-616-сон Фармонга тузатишлар киритилади. Қандай ўзгаришлар бўлди?

 

Энди бартер асосида экспорт-импорт операциялари Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра ҳукуматлараро битимлар доирасида амалга оширилиши мумкин.

1993 йил 16 июлдаги ПФ-616-сон Фармоннинг аввалги таҳририда бартер шартномалар тузиш қатъиян тақиқланиши белгиланган эди.

 

ТИФ операциялари бўйича қуйидаги маълумотнома материалларини тавсия қиламиз:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.