Чет эллик IT-мутахассислар “IT-визалар”дан ташқари қандай имкониятларга эга бўлишди

preview

Вазирлар Маҳкамаси чет эллик мутахассислар учун “IT-визалар” жорий этилиши муносабати билан қатор НҲҲларга ўзгартиришларни тасдиқлади. Бу чет эллик мутахассисларга қандай имкониятлар бериши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.

 

Илгари биз Технопарк дирекцияси томонидан ўз резидентлари - чет эллик мутахассислар учун жорий қилинган 5 та преференция ҳақида ёзгандик. Булар:

  • 3 йиллик “IT-визалар”;
  • хорижий таъсисчилар дивидендларидан олинадиган фойда солиғи ставкасини 5%гача камайтириш;
  • ишлаш ҳуқуқи учун рухсатнома олиш заруратини бекор қилиш;
  • дивидендлар ва иш ҳақини хорижий валютада олиш имконияти;
  • виртуал офис орқали ишлаш.

“Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида “IT-виза” жорий этилганлиги ҳамда алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 191-сон ВМҚнинг имзоланиши билан чет эллик мутахассислар илгари эга бўлмаган бошқа имкониятлар ҳам ойдинлашди. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • “IT-виза”ни Ўзбекистон ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти;
  • оила аъзоларига меҳмон визасини Ўзбекистондан чиқмасдан туриб узайтириш имконияти;
  • келган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, “IT-виза”ни олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддатини 3 кун доирасида чеклаш;
  • “IT-виза” мавжуд бўлган тақдирда мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) учун Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тиббий хизматлар учун ҳақ тўлаш имконияти;
  • яшаш гувоҳномаси ёки “IT-виза” ёхуд инвестиция визаси мавжуд бўлган тақдирда мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда Тошкент давлат юридик университети бакалавриати дастури бўйича таълим олиш имконияти;
  • “IT-виза”га эга мутахассислар оила аъзолари учун Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда мактаб ва коллежларда ўқиш имконияти.

Шунингдек:

  • дирекция билан виртуал офис очиш шартномасини тузган Технопарк резидентларига қуйидаги талаблар қўлланилмайди:

       а) юридик манзилида юридик шахсларнинг йўқлиги учун ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш;

       b) ходимларнинг турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш;

       с) кўчмас мулки, кўчмас мулк ижараси ва (ёки) ундан текин фойдаланиш шартномалари мавжуд эмаслиги ҳамда рўйхатдан ўтган юридик (почта) манзилида жойлашмаганлик учун юқори даражадаги таваккалчилик тоифали солиқ тўловчи мезонига киритиш ва ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилинишини тўхтатиб туриш;

  • Ўзбекистонда кўчмас мулк сотиб олишда “IT-виза”га эга бўлганлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан Маъмурий регламентнинг сотиб олинаётган кўчмас мулкнинг минимал қийматига тааллуқли 32-банди талабларига риоя қилиниши шарт эмас .

 

Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text180785_chet_ellik_it-mutahassislar_it-vizalardan_tashqari_qanday_imkoniyatlarga_ega_bulishdi