Тўловлар бўнак (олдиндан тўлов) ва кредит (бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан) расмийлаштирилганда онлайн-НКТдан қандай фойдаланилади

22.06.2022
author avatar

Неъматжон Раҳмонов

ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бўнак билан ёки бўлиб-бўлиб (кредит бўйича) тўлашда чекни расмийлаштириш;
– бўнак чеклари ва бўлиб-бўлиб тўлов (кредит) чекларидаги маълумотларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш;
– бўнак чеклари ва бўлиб-бўлиб тўлов (кредит) чекларига оид ахборотни излаш.

 

Бўнак тўлови ёки бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) усулидаги сотувлар мижоз ҳақни қисмларга бўлиб тўлашини назарда тутади. Сотувчи ҳар бир тўлов учун харидорга НКТ чекини бериши шарт. Бу ерда адашмаслик муҳим – чекни тўғри шакллантиришда чекда тўлов типини: «Сотув», «Бўнак» ёки «Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит)»ни кўрсатинг. Солиқ ҳисоботларидаги тўловларга оид маълумотларнинг тўғри акс эттирилиши шунга боғлиқ.

Харидор тўлови қандай чек билан расмийлаштирилади 

Бўнак тўлови ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича (кредитга) сотилган товарни бераётганда чекни «Сотув» режимида уринг. Унда «Тўлов типи» реквизити сифатида «Сотув»ни ва шартнома бўйича бутун харид суммасини кўрсатинг. 

Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит)ни сўндириш ҳисобига бўнак ёки тўловни қабул қилаётганда чекни мос равишда «Бўнак» ёки «Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит)» режимида уринг. Унда «Тўлов типи» реквизити сифатида мос равишда «Бўнак» ёки «Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит)» ва тўлов суммасини кўрсатинг.

Реквизитлар тўпламига кўра бўнак тўловлари ва бўлиб-бўлиб тўлашнинг чеклари «Сотувлар» чекидан фарқланади, уларда фискал белги ва QR-код...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг