Қурилиш ташкилотлари айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда реализация қилишдаги даромадларини қандай аниқлайдилар
Тавсияда:
– бош пудратчининг даромади;
– қайта ишлашга берилган материаллардан фойдаланишдан олинган даромад
Бош пудратчи даромадни қандай аниқлайди
Агар сизнинг ташкилотингиз қурилиш билан шуғулланса, сотишдан олинадиган солиққа тортиладиган даромадни ўз кучи билан бажарилган ишларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланг. Қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари даромадларни худди шу тартибда аниқлайдилар