Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Солиқ ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмаcлиги қандай жавобгарликка сабаб бўлади
2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинган . Бироқ тадбиркорларга барибир жарима солишади. Вазиятни ДСҚда тушунтиришди:
– 2022 йил 1 январдан бошлаб 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун билан тасдиқланган СК 220-моддасининг янги таҳрири кучга кирди. Унда қуйидаги норма мавжуд эмас:
- унга асосан солиқ ҳисоботларини СКда белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун ушбу солиқ ҳисоботлари асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган тўланмаган солиқ суммасининг кечиктирилган ҳар бир куни учун 1% миқдорида, бироқ кўрсатилган сумманинг 10%идан кўп бўлмаган миқдорда жарима қўлланилган. Бугунги кунда бу санкция қўлланилмайди.
Жаримадан ташқари илгари МЖТКнинг 175-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарлик ҳам қўлланилган.
Энди эса СКнинг 220-моддасида қуйидагилар белгиланган:
- солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади. Айнан – жарима солинади :
- якка тартибдаги тадбиркорга – БҲМнинг 3 баравари миқдорида;
- юридик шахснинг раҳбарига – БҲМнинг 10 баравари миқдорида.
Эслатиб ўтамиз, солиқни ўз вақтида тўламаганлик учун, солиқдан ташқари пеня тўланади (уни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар).
Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади. Пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган асосий ставкасининг 1/300 га тенг этиб қабул қилинади .
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади