Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЭҲФда рақамли маркировкалаш учун устун қайси санадан тўлдирилади
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланди.
ЭҲФда рақамли маркировкалаш учун устун ва онлайн-НКМ чекларидаги майдонни қайси санадан тўлдириш мажбурий, маркировкаланган дори воситаларини қандай қилиб доналаб сотиш ва беморни даволаш учун фойдаланилган дори воситалари ва тиббий буюмларни чиқаришни тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ рақамли маркировкалаш тизими оператори “Дори препаратлари” товар гуруҳи менежери Диёр РАСУЛЕВ тушунтирди:
– Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш билан боғлиқ барча масалаларни 02.04.2022 йилдаги 149-сон ВМҚ регламентлайди. Бундай товарлар билан ишлайдиган барча бозор иштирокчиларига уни ўрганиб чиқишни тавсия қиламан. Бундан ташқари, ҳужжат рақамли маркировкалашга ўтишнинг босқичма-босқич графигини белгилайди :
Гуруҳ |
Дори воситалари ва тиббий буюмлар |
Мажбурий маркировкалашнинг бошланиш муддатлари |
Биринчи гуруҳ |
Иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно) |
2022 йил 1 сентябрдан |
Иккинчи гуруҳ |
|
2022 йил 1 ноябрдан |
Учинчи гуруҳ |
|
2023 йил 1 мартдан |
Тўртинчи гуруҳ |
ДСҚ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур маҳсулотларни рақамли маркировкалаш юзасидан ўтказилган тажриба лойиҳаси натижаларига асосан белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган тиббий буюмлар |
2025 йил 1 февралдан |
Ушбу товар гуруҳлари учун ЭҲФдаги махсус устунлар ва онлайн-НКМ чекларидаги майдонларни тўлдириш мажбурий бўладиган муддатлар ҳам маркировкалашнинг бошланиш муддатларига боғлиқ (02.04.2022 йилдаги 149-сон ВМҚ 1-3-иловалар.).
Ушбу муддатларга қадар ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш – ихтиёрий иш.
Шунингдек, 149-сон ВМҚда маркировкаланмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар қолдиқларини муомаладан чиқарилиши муддатлари белгиланган. Муайян вақтга қадар улар маркировкаланганлар билан тенг равишда реализация қилиниши мумкин, бу ҳолда ЭҲФнинг тегишли устуни ва онлайн-НКМ чекининг майдони тўлдирилмай қолдирилади.
Дорихоналар вакиллари кўпинча дори воситаларини доналаб реализация қилишни онлайн-НКМ орқали қандай ўтказишни сўрашади. Энг аввало шуни инобатга олиш лозимки, Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 30-бандига мувофиқ, бирламчи ўрамида дори воситасининг номи, серияси, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилган тақдирда дори воситасини доналаб сотишга рухсат этилган. Дори воситасини бирламчи ўрами бузилган ҳолда бериш тақиқланади.
Мисол учун, дори воситаси 10 та блистер жойланган картон ўрамда реализация қилинади. Агар блистерларда дори воситасининг номи, серияси, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумот бўлмаса (ҳатто ушбу позицияларнинг биттаси!), дорихона ушбу дори воситасини доналаб ёки блистерларда реализация қилиш ҳуқуқига эга эмас. Фақат - тўлиқ ўрамда.
Блистерларни фақат иккиламчи ўрами бўлмаганда ва фармацевтика қўмитаси томонидан блистерларда реализация қилинадиган препарат сифатида рўйхатдан ўтказилган тақдирда реализация қилиш мумкин. Бу ҳолда маркировка бевосита блистерга босилади. Бу - дори воситаларини рақамли маркировкалашнинг иккинчи босқичи бўлиб, у 2022 йил 1 ноябрдан бошланади. Бундай препаратларни блистерлар билан реализация қилиш мумкин бўлади. Бунинг учун фармацевт блистердаги датаматриксни (рақамли маркировкани) сканерлайди.
Тиббиёт муассасаси томонидан тиббиёт муассасаларида ёрдам кўрсатишда фойдаланилган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳам “Asl Belgisi” тизимидан чиқарилиши керак. Буни тиббиёт муассасасининг ўзи амалга ошириши керак. Биринчи гуруҳ учун ушбу қоида 2023 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий бўлади. Бу вақтга келиб тизим билан ишлаш учун махсус илова пайдо бўлиши керак.
Шунингдек, “Asl Belgisi” тизимида бузилиши, яроқлилик муддатининг ўтиши натижасида ва шунга ўхшаш вазиятларда муомаладан чиқарилган товарлар тўғрисидаги маълумотни акс эттиришнинг техник имконияти пайдо бўлади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади