Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қолдиқларни реализация қилишда ҚҚС юзага келадими
«ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона қоғоз ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар харид қилди. Ярим йил ушбу фаолият тури билан шуғулланди, бироқ кейинчалик йўналишни ўзгартирди. АВ таркибида қайд этилган материаллар қолдиқлари ва кераксиз асбоб-ускуналарни сотишга қарор қилдилар.
Материаллар қолдиқлари ва асбоб-ускуналарни реализация қилишга ҚҚС солиниши, бундай операциялар ҳисобда қандай акс эттирилиши ҳақида «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди:
– Товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда ўтказиш реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади . «Товар» деганда табиатнинг ёки инсон фаолиятининг қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети тушунилади . Корхона хом ашё ва асбоб-ускуналарни сотишга қарор қилганда ҚҚС солиш мақсадида улар товарга айланди.
Тўғри, бухгалтерия ҳисобида уларни 2910 «Омборлардаги товарлар» счётига ўтказиш керак эмас. Бироқ материаллар қолдиқлари ва асбоб-ускуналарни реализация қилиш – ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма.
Бунда реализация қилинадиган хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар қиймати, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, солиқ солинадиган айланма бўлади .
Мисол учун, корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлган кераксиз асбоб-ускуналарни 11 500 минг сўмга, шу жумладан ҚҚС – 1 500 минг сўм, реализация қилади:
- бошланғич қиймат – 16 000 минг сўм;
- жамғарилган эскириш – 7 000 минг сўм;
- қайта баҳолаш сальдоси – 600 минг сўм.
Реализация қилиш қиймати асбоб-ускуналарнинг бозор нархига мувофиқ келади.
Реализация қилишдан молиявий натижа:
- 11 500 – (16 000 – 7 000) – 1 500 + 600 = 1 600 минг сўм.
Проводкалар:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Реализация қилишдан тушум акс эттирилди |
11 500 |
||
ҚҚС ҳисобланди (11 500 х 15 : 115) |
1 500 |
||
Бошланғич қиймат ҳисобдан чиқарилди |
16 000 |
||
Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди (корхона қўллаган амортизация нормалари СК 306-м. белгиланган энг юқори нормаларга мувофиқ келади) |
7 000 |
||
Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди (2021 йилдаги қайта баҳолаш молиявий натижани ҳисоблашда инобатга олинмайди ) |
600 |
||
Реализация қилишдан фойда акс эттирилди (фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади ) |
1 600 |