2022 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби

04.03.2022
author avatar

Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ

солиқ маслаҳатчиси

Тавсияда:

– 2022 йил февраль ойи учун ЖШДС ҳисоблаш учун зарур бўлган асосий маълумотлар;
– 2022 йил февраль учун ЖШДСни қандай ҳисоблаш мумкин:
        оддий вазиятда;
        имтиёзларни ҳисобга олганда;
        ўриндошга;
        иш берувчидан қимматбаҳо совға олган Ўзбекистон Республикаси норезиденти даромадидан;
        фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида хизматлар кўрсатишда;
        ШЖБПҲга ихтиёрий равишда маблағлар ажратишда;
        Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида ўқиш учун тўловни амалга оширишда.

 

2022 йил февраль ойи учун ЖШДСни қуйидаги маълумотларга асосланиб ҳисобланг.

Февраль ойидаги иш соатлари сони:

  • 5 кунлик (40-соатлик) иш ҳафтасида – 160;
  • 6 кунлик (40-соатлик) иш ҳафтасида – 160;
  • 36 соатлик иш ҳафтасида – 144.

Иш кунлари сони:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 20;
  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 24.

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади (дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан ташқари) .

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб МҲТЭКМ 822 000 сўм этиб белгиланган . Шундай қилиб, январь–февраль ойларида МҲТЭКМ 822 000 сўмни ташкил этади.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадал миқдори жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан 0,1 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқарилади .

ЖШДСга ҳисобланган сумма ШЖБПҲга ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади .

Оддий вазиятда ЖШДС қандай ҳисобланади

Солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб, йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи якун билан ҳар ойда олинадиган даромадлар бўйича ЖШДСни жамлаб...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг