2022 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби

29.04.2022
author avatar

Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ

солиқ маслаҳатчиси

Тавсияда:

– 2022 йил апрель ойи учун ЖШДС ҳисоб-китоби учун зарур бўлган асосий маълумотлар;
– 2022 йил апрель ойи учун ЖШДС қандай ҳисобланади:
        оддий вазиятда;
        имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда;
        ўриндошга;
        Ходим ихтиёрий равишда тиббий суғурталанганда;
        ШЖПБҲга ойлик ихтиёрий бадаллар ўтказилганда.  

 

2022 йил апрель ойи учун ЖШДСни қуйидаги асосий маълумотлар  асосида  ҳисобланг:

апрель ойидаги иш соатлари сони:

  • 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтаси – 168;
  • 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтаси – 172;
  • 36 соатлик иш ҳафтаси – 156.

иш кунлари сони:

  • 5 кунлик иш ҳафтаси – 21;
  • 6 кунлик иш ҳафтаси – 26;

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган  жисмоний шахснинг даромадларига (дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар бундан мустасно) 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади .

Январь-апрель ойида МҲЭКМ 822 000 сўмни ташкил қилган .

Фуқароларнинг ШЖПБҲга ойлик мажбурий бадаллар ставкаси ходимнинг солиққа тортиладиган ҳисобланган иш ҳақи (даромадлари) суммасидан 0,1 фоизни ташкил этади .

ЖШДСнинг ҳисобланган суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг