2022 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Тавсияда:
– 2022 йил июль ойи учун ЖШДС ҳисоб-китоби учун зарур бўлган асосий маълумотлар;
– 2022 йил июль ойи учун ЖШДС қандай ҳисобланади:
оддий вазиятда;
имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда;
ўриндошга;
ходим ихтиёрий равишда тиббий суғурталанганда;
ШЖПБҲга ойлик ихтиёрий бадаллар ўтказилганда.
2022 йил июль ойи учун ЖШДСни қуйидаги асосий маълумотлар асосида ҳисобланг:
- июль ойидаги иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтаси – 159;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтаси – 152;
36 соатлик иш ҳафтаси – 137.
- иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтаси – 20;
6 кунлик иш ҳафтаси – 23;
- Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига (дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар бундан мустасно) 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ;
- январь–май ойида МҲЭКМ 822 000 сўмни ташкил қилган , июнь ойида эса МҲЭКМ 920 000 сўмни ташкил қилади ;
- фуқароларнинг ШЖПБҲга ойлик мажбурий бадаллар ставкаси ходимнинг солиққа тортиладиган ҳисобланган иш ҳақи (даромадлари) суммасидан 0,1 фоизни ташкил этади ;
- ЖШДСнинг ҳисобланган суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади