Ходимга автомобиль қандай совға қилинади

preview

«Нотижорат ташкилоти (адвокатлик фирмаси) балансида енгил автомобиль бор. Раҳбарият уни ходимнинг юбилейига атаб совға қилишга қарор қилди. Адвокатлик фирмаси ходимга автомобилни текинга бериш чоғида қандай солиқларни тўлаши шарт? Операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?».

Ушбу саволларга «Норма» эксперти Руфина МИРШАРИПОВА жавоб берди:

 

– Адвокатлик фирмаси, нотижорат ташкилоти сифатида, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоғида солиқлар ва йиғимларни тўлашдан озод қилинади, божхона тўловлари, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар бундан мустасно .

Бунда адвокатлик фирмасининг тижорат (тадбиркорлик) фаолиятига айланмадан олинадиган солиқни солиб бўлмайди .

Бу адвокатлик фирмаси қуйидагиларни ҳисоблашини англатади:

1) жисмоний шахсларнинг даромадларидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ;

2) реализация қилиш бўйича айланмалар мавжуд бўлганда ҚҚС;

3) тижорат фаолияти бўйича даромадлар мавжуд бўлганда фойда солиғи.

 

ҚҚС

Автомобилни харид қилиш чоғида ҚҚС ҳисобга олинган бўлса, ушбу автомобилни ходимга совға қилиб бериш реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади .

Ўз фаолияти учун автомобилни харид қилиш чоғида ҚҚС ҳисобга олинмаган ёхуд кирувчи ҚҚС бўлмаган ҳолларда автомобилни бериш реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилмайди.

 

ЖШДС

Ходим учун совға қилинган автомобиль – моддий наф тарзидаги даромад . Ташкилот, солиқ агенти сифатида, солиқни ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга тўлаши керак .

Солиқ базаси – ҚҚС ҳисобга олинган автомобилнинг баланс қиймати . Кўриб чиқилаётган ҳолатда ҚҚС йўқ, шу сабабли автомобилнинг баланс (қолдиқ) қиймати солиқ базаси бўлади.

Бунда бир вақтнинг ўзида иккита шарт бажарилса, ташкилот ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаши мумкин :

1) ходимга автомобиль берилса;

2) у Ўзбекистон солиқ резиденти бўлса.

Автомобиль қийматига 2,11 МҲЭКМга эквивалент суммани чегирган ҳолда ЖШДС солинг.

Даромадни тан олиш санаси ходимга автомобилни бериш санаси ҳисобланади .

Моддий наф тарзидаги даромаддан ижтимоий солиқ тўланмайди .

 

Фойда солиғи

Ташкилотнинг жисмоний шахсларга совға учун харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди .

Адвокатлик фирмаси тадбиркорлик фаолиятидан даромад олса, у бўйича солиқ базасини аниқлаш тартиби СК 318-моддасида кўрсатилган.

 

Ходимга асосий воситани бериш чоғида проводкалар:

Хўжалик операцияси

Дебет

Кредит

Бошланғич қиймат ҳисобдан чиқарилган

9210

0160

Амортизация ҳисобдан чиқарилган

0260

9210

Жамғарилган қайта баҳолаш ҳисобдан чиқарилган

8510

9210

Солиқ базасига киритиш учун ходимга даромад ҳисобланган

9210

6710 (6720)

Даромад ушлаб қолинган, сабаби асосий восита натура ҳолида берилган

6710 (6720)

9210

АВни текинга беришдан зарар акс эттирилган

9430

9210

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text186489_hodimga_avtomobil_qanday_sovga_qilinadi