Комитентнинг товари учун ким ҚҚС тўлаши керак

preview

Товарларни воситачилик шартномаси бўйича реализация қилувчи чакана савдо корхонасига текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича комитентлар томонидан СКнинг 250-моддасига мувофиқ тўланган ҚҚС суммасига қўшимча ҳисоблаш тақдим этилди. Солиқ тўловчи қўшимча ҳисобланган суммага қўшилмайди. Текширувдан олдинги таҳлилдан ўтказилган барча ҳисобварақ-фактуралар, онлайн-НКТ чеклари ва солиқ ҳисоботлари тўғри тузилган.

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

 

– Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича қўшимча ҳисоблашлар тўғрисидаги ҳар қандай хабарномани муҳокама қилишни солиқ органларининг дастури хато тўғрисида хулоса берган формулани диққат билан ўрганиб чиқишдан бошлаш зарур.

Бу вазиятда ҳам формула воситачилик шартномаси бўйича реализацияни ҳисобга олмаслиги маълум бўлди. У фақат ўз товарини реализация қиладиган савдо корхоналарини текширишга тўғри келади.

 

“Автокамерал” дастури нимада хато қилди

Мазкур ҳолда дастур ўзига киритилган формула бўйича ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чеклари бўйича ҚҚС суммасини қўшади ва ҚҚС бўйича ҳисоботда кўрсатилган ҚҚС суммаси билан фарқни айириб ташлайди. Агар натижада “ноль” олинса, демак солиқ тўловчига эътирозлар ҳам йўқ.

Лекин воситачилик шартномаси бўйича ишлайдиган чакана савдо корхоналарида ушбу формула доим салбий фарқни беради ва автокамерал дастури бунга қўшимча ҳисоблашни тақдим этади. Бундай корхоналар комитентнинг товарларидан ҚҚСсиз ҚҚС тўлайдилар.

Текширув натижалари нотўғри талқин қилинаётганлиги шубҳасиздир. Мазкур ҳолда фарқ солиқ тўловчилар давлат солиқ қўмитасининг барча йўриқномаларини бажарганликларидан далолат беради, айнан:

  • воситачилик шартномасини my.soliq.uzда рўйхатдан ўтказишган;
  • унинг товарига чекларда комитентнинг СТИРини кўрсатишган.

Ушбу қоидаларга риоя қилинган тақдирда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинаётган товарларнинг қиймати автоматик тарзда комитентнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилади. Воситачида эса ҳисоботда фақат комитент томонидан солиқ даври якунлари бўйича ҳисобварақ-фактура тақдим этилган ҳолда унга тўланадиган воситачилик ҳақи акс эттирилади.

 

Хабарномага қандай муносабат билдириш керак

Бундай хабарномани олган солиқ тўловчи 10 кун давомида ўз нуқтаи назарини асослаган ҳолда солиқ органига ёзма жавоб бериши зарур .

Солиқ органлари  бундай жавоблар бўйича дастурнинг созламасига ва автокамерал назорат формулаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритадилар.

Мазкур ҳолда формулада ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова “Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри” маълумотларини ҳисобга олиш етарли бўлади, унда ушбу тушум воситачида акс эттирилган.

Эътибор беринг

2023 йил 28 январь соат 11:00 да сизни “RIG” МЧЖ раҳбари Рустам Ёқубовнинг – “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар билан қандай ишлаш керак” вебинарига таклиф қиламиз. Унда биз, жумладан, қуйидагиларни батафсил кўриб чиқамиз:

  • чекда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товар қандай акс эттирилиши;
  • онлайн-НКМ ва виртул кассада имтиёзли товар билан қандай ишлаш;
  • ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда автоматик тарзда акс эттирилган маълумотларда хато аниқланса, нима қилиш кераклиги.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади