Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ихтиёрий тугатиш балансида якуний ҳисоб-китоб қандай акс эттирилади
“Корхона ихтиёрий тугатиш жараёнида. Фаолият тури – тиббий хизматлар. Баланс бўйича 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 8330 “Пай ва улушлар”, 8720 “Қопланмаган зарар”, 8530 “Текинга олинган мулк” (тиббиёт фаолиятидан имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш натижаси) счётларида қолдиқлар мавжуд. Ишлаб чиқариш захиралари ва АВ счётлари бўйича қолдиқлар мавжуд эмас. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари – мавжуд эмас. Таъсисчи ягона – юридик шахс”.
Тугатиш балансини тузишда мавжуд зарарни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ўтказмалари ва солиқ оқибатлари қандай бўлишини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:
1) кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек, тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин;
2) солиқлар ва йиғимлар, молиявий жарималар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича ҳисобланган суммалар тўлангандан кейин;
3) тижорат ташкилотининг мол-мулки мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ёки ушбу тижорат ташкилотига нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган таъсисчи (иштирокчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Барча қарзлар сўндирилгандан кейин сизда балансда қиймати бўйича корхонанинг хусусий капиталига тенг активлар қолади (соф активлар). Одатда асосий воситалар, пуллар ва бошқа молиявий активлар қолади.
Активларнинг мулкдорлар ўртасида тақсимланиши солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. Шу боис пул маблағларини тақсимлашда ҳисобланган солиқларни тўлаш заруратини назарда тутинг.
Агар қопланмаган зарар мавжуд бўлса, таъсисчилар томонидан киритилганига нисбатан камроқ сумма тақсимланиши тушунарли. Яъни зарар суммаси қайтариладиган ҳисса суммасини ҳар бир иштирокчининг улушига мутаносиб равишда камайтиради.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|
Корхонанинг таъсисчиларига ҳиссаларни қайтариш |
||
Жамғарилган зарарни тақсимлаш (8720-счёт) |
||
Текин олинган мол-мулк суммасини тақсимлаш (8530-счёт) |
Тугатиш чоғида юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) унинг шу юридик шахснинг УФ (УК)даги улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура шаклидаги тўловлар дивидендлар деб эътироф этилади .
Агар хусусий капитални тақсимлашдан кейин 6620-счётида иштирокчининг УФдаги улуши миқдоридан ошадиган кредит қолдиқ бўлса, ошиш суммасига дивидендлардан олинадиган солиқ солинг.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|
Дивидендлардан олинадиган солиқни ушлаб қолиш (5% ёки 10%) |
||
Солиқни бюджетга тўлаш |
||
Чиқиб кетаётган таъсисчининг унинг улуши бўйича қарзи қолдиғини сўндириш |
Бюджет ва таъсисчилар билан якуний ҳисоб-китобдан сўнг баланснинг ҳамма моддалари нолга тенг бўлади.