2023 йил учун мол-мулк солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома қандай топширилади

preview

Кеча имтиёзларни нотўғри қўллаш муаммосига дуч келган солиқ тўловчилар, бугун  ҳисоб-китобни  янги маълумот билан топширишлари мумкин. 

Buxgalter.uz Солиқ қўмитасида тафсилотларни аниқлаштирди:

 

– 20 январь

бўнак тўловлари миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун жорий йил учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни . 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома шакллари my.soliq.uzда жойлаштирилган:

  • 10401_29-сонли шакл – айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун;
  • 10401_30-сонли шакл – барча қолган юридик шахслар учун.

Норезидентлар маълумотномани тақдим этишмайди.

Эътибор беринг

30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармонга мувофиқ солиқни солиқ солинадиган базанинг 1%и миқдорида тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ва техник сабабларга биноан имтиёзни тўлиқ ҳажмда қўллай олмаган солиқ тўловчилар, энди буни амалга оширишлари мумкин.

Тегишинча, агар сиз мазкур сабабга кўра илгари ноль кўрсаткичли маълумотномани топширган бўлсангиз, бугун уни тўғри ҳисоб-китоб билан қайта топширишингиз мумкин.

 

Юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш муддатлари:

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун – йиллик солиқ суммасининг 1/4 миқдорида ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай;
  • барча қолганлар учун – йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай. Бунда 2023 йилнинг январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай тўлаш лозим.

Манбага қаранг.

 

Сизга қуйидаги қўшимча тушунтиришлар асқотиши мумкин:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /uz/publish/doc/text187429_2023_yil_uchun_mol-mulk_soligi_summasi_tugrisidagi_malumotnoma_qanday_topshiriladi