Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловларини қандай тўлаш керак
Тавсияда:
– бўнак тўловчилари;
– солиқ базаси;
– солиқ ставкалари;
– бўнакларни тўлаш муддатлари;
– бўнак тўловлари бўйича маълумотнома.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даври – календарь йил давомида – тўлаб боринг .
Бунда солиқ бўйича бўнакларни қуйидагилар тўламайди:
- қишлоқ хўжалиги корхоналари;
- доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон норезиденти бўлган – юридик шахслар;
- деҳқон хўжаликлари;
- жисмоний шахслар.
Бўнак тўловлари миқдорини солиқ базасидан, яъни фойдаланилиши мўлжалланаётган сув ҳажми ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқаринг.
Бўнак тўловларининг суммасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
НА = СБП х Ст,
бу ерда:
НА – йил учун бўнак тўловларининг суммаси;
СБП – солиқ базасининг тахмин (прогноз) қилинган миқдори;
Ст – солиқ ставкаси.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги манбалардан фойдаланиладиган сув ресурсларини ҳисобга олинг :
- ер усти манбаларидан;
- ер ости манбаларидан.
Ер усти манбалари |
Ер ости манбалари |
|
|
Солиқ базасини қандай аниқлаш керак
Солиқ солинадиган база фойдаланилган сувнинг ҳажми ҳисобланади .
Бўнак...