Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
1-kb шакли бўйича статистика ҳисоботи қандай топширилади
Кичик корхоналар ва микрофирмалар 2022 йил якунлари бўйича 1-kb шакли бўйича ҳисоботни 27 февралга қадар топширишлари керак. Статистика агентлиги ҳар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари 15:00 дан 18:00 га қадар Zoomда мазкур масала бўйича маслаҳатлар беради.
Buxgalter.uz бундай мажлисда иштирок этди ва тафсилотларни аниқлаштирди:
Ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятидан нафақат чет эл капитали иштирокидаги корхоналар, балки ҳар қандай кичик бизнес субъети ҳам фойдаланиши мумкин.
Яна битта тавсия: давлат тилини билиш онлайн-маслаҳатлардан кўпроқ фойда олишга ёрдам беради. Агар сиз уни мукаммал билмасангиз, бундай кўникмага эга ҳамкасбингиз билан киринг.
Иштирокчига айланиш учун:
1) компьютерингиз ёки телефонингизда Zoom ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг;
2) ҳавола бўйича ўтинг.
Конференцияга кириш учун қуйидагилар талаб қилинади:
- конференциянинг идентификатори: 870 6020 1851;
- кириш коди: 748644.
Онлайн-учрашув чоғида Агентлик ходимлари 1-kb шаклининг ҳар бир бўлими ва кўрсаткичлари бўйича батафсил жавоб беришади. Шу жумладан:
- нима учун тизим ҳисоботни қабул қилмаётганлиги;
- юзага келаётган техник муаммоларни қандай ҳал қилиш кераклиги;
- 2022 йилнинг 1 октябридан кейин очилган фирмалар ҳисобот топширишлари керак ёки керак эмаслиги ва ҳоказо ҳақида.
Манбага қаранг.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади