Минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш керак

12.01.2023
author avatar

Зарема МЕНАЛИЕВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ресурс солиқлари услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда: 

– бино ва иншоотларнинг минимал қиймати миқдорлари;
– минимал қиймат қайси объектларга татбиқ этилмайди;
– минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғини қандай ҳисоб-китоб қилиш  мумкин;
– мустақил баҳолаш натижалари қандай ҳисобга олинади;
– минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғининг ҳисоб-китоби бўйича вазиятлар.

 

Бино ва иншоотларнинг минимал қиймати миқдорлари

2022 йил 1 январдан бошлаб бино ва иншоотлар (шу жумладан – тўлиқ эскирганлар) бўйича солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. м. учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:

  • Тошкент шаҳрида – 2 500 000 сўм;
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 1 500 000 сўм;
  • бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 1 000 000 сўм.

Бунда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритишлари мумкин.

Минимал қиймат қайси объектларга татбиқ этилмайди

Минимал қиймат қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • қурилиши тугалланмаган объектларга;
  • темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларга;
  • қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектларига (кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин 6 ой ўтгач);
  • солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган кўчмас мулкларга.

Минимал қиймат қуйидаги объектларга ҳам татбиқ этилмайди: миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) 

Минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғи қандай ҳисоб-китоб қилинади

Солиқ базасини минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда аниқланг ва уни бинонинг (иншоотнинг) ўртача йиллик қолдиқ қиймати билан солиштиринг. Солиқни каттароқ бўлган суммадан ҳисоб-китоб қилинг.

Минимал қиймат бинонинг бутун майдонига, шу жумладан зинапоя майдонлари, йўлаклар, лифтлар ва ҳ.к.ларга қўлланилади.

Сиз солиқ суммасини, 1 кв. м. учун белгиланган минимал қийматни 1 кв. м.нинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати билан солиштириш йўли орқали алоҳида ҳар бир объект бўйича ёхуд бутун фойдаланиладиган барча кўчмас мулк объектлари бўйича (бино ва иншоотлар мажмуасига) ҳисоб-китоб қилишга ҳақлисиз.

Вазият
Бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати минимал қийматдан кам
Корхона Тошкентда 400 кв. м. майдонли бинога эгалик қилади. Бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати – 780 млн сўм.
Корхона унинг қиймати бўйича мустақил баҳолашни ўтказмаган. Солиқ базасини минимал қиймат бўйича ҳисоблаб чиқамиз:
400 х 2 500 000 = 1 млрд сўм.
У қолдиқ қийматдан кўп бўлганлиги сабабли солиқ базаси – 1 млрд сўм.
Йиллик  солиқ суммаси қуйидагига тенг бўлади:
1 млрд х 1,5 % = 15 млн сўм (камайтирувчи коэффициент ўрнатилмаган).
Вазият
Бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати минимал қийматдан кўп
Корхона Тошкентда 400 кв. м. майдонли бинога эгалик қилади. Бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати – 1,24 млрд сўм.
Корхона унинг қиймати бўйича мустақил баҳолашни ўтказмаган.
Солиқ базасини минимал қиймат бўйича ҳисоблаб чиқамиз:
400 х 2 500 000 = 1 млрд сўм.
У қолдиқ қийматдан кам бўлганлиги сабабли солиқ базаси – 1,24 млрд сўм.
Йиллик   солиқ суммаси қуйидагига тенг бўлади:
1,24 млрд х 1,5 % = 18,6 млн сўм (камайтирувчи коэффициент ўрнатилмаган).
Вазият
Тўлиқ эскириш бўлган бино бўйича мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби

Корхона балансида, Тошкент шаҳрида 400 кв. м. майдонли, тўлиқ эскирган бино мавжуд.
Корхона бинонинг қиймати бўйича мустақил баҳолашни ўтказмаган.
Солиқ базасини минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қиламиз:
400 х 2 500 000 = 1 млрд сўм.
Йиллик солиқ суммаси қуйидагига тенг бўлади:
1 млрд х 1,5 % = 15 млн сўм (камайтирувчи коэффициент ўрнатилмаган).

Мустақил баҳолаш натижалари қандай ҳисобга олиш керак

Агар объектнинг 1 кв. м. қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳоланишини амалга оширишга ҳақлисиз. Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан ўтган 2 йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида тан олинади .

Агар сиз кўчмас мулк қийматининг мустақил баҳоланишини ўтказган бўлсангиз, бозор қийматини минимал қиймат билан солиштиринг. Камроқ суммани ташкил этган миқдордан солиқни ҳисоблаб чиқинг.

Ушбу натижалар 2022 йил учун аниқлаштирилган бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш билан бир вақтда 2022 йил 1 апрелга қадар солиқ органларига тақдим этилиши зарур бўлади. Пеня шаклидаги жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда солиқ базасини аниқлаш бўйича вазиятлар

Минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда солиқ базаси аниқланишини турли вазиятларда кўриб чиқамиз.

Вазият
Бир нечта кўчмас мулк объектлари учун мол-мулк солиғини турли йўллар билан аниқлаш
Корхонада Тошкентдаги битта ер участкасида жойлашган умумий майдони 3 000 кв. м. бўлган бир нечта нотурар бино иншоотлари мавжуд. Уларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати 4 200 млн сўм:

Т/р

Кўчмас мулк объектлари

Майдони, кв. м.

Ўртача йиллик қолдиқ қиймати, млн сўм

жами

1 кв. м.

1

Маъмурий бино

400

2·400

6,0

2

Цех биноси

1 000

1 000

1,0

3

Омборхона

1 600

800

0,5

 

Жами

3 000

4 200

1,4

Корхона тўлиқлигича барча кўчмас мулк объектлари бўйича ёхуд ҳар бир объект бўйича алоҳида солиқ базасини аниқлаш ҳуқуқига эга.

1-усул: минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда тўлиқлигича барча кўчмас мулк объектлари бўйича солиқ базасини аниқлаш 

Корхона мустақил баҳолаш ўтказмасликка қарор қилади. Ушбу ҳолатда солиқ базаси қуйидагини ташкил этади:

3 000 кв. м. х 2,5 млн сўм. = 7 500 млн сўм.

Мол-мулк солиғининг йиллик суммаси: 7 500 х 1,5 % = 112,5 млн сўм.

2-усул: маъмурий бино бўйича алоҳида, цех ва омборхона бўйича эса ўрнатилган минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда

1. Маъмурий бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати – 1 кв. м. учун 6,0 млн сўм, яъни минимал қийматдан (2,5 млн сўмдан) ошади. Корхона ушбу объект бўйича мустақил баҳолашни амалга оширмайди ва 2 400 млн сўм ўртача йиллик қолдиқ қийматдан келиб чиққан ҳолда солиқ базасини аниқлайди. Мазкур объект бўйича солиқ суммаси қуйидагига тенг бўлади:

2 400 х 1,5 % = 36 млн сўм.

2. Цех ва омбор бинолари бўйича жами солиқ базаси минимал қийматдан келиб чиқиб аниқланади. Мазкур объектлар бўйича солиқ суммаси қуйидагига тенг бўлади:

 (1 000 + 1 600) х 2,5 млн х 1,5 % = 97,5 млн сўм.

3. 2-усул бўйича жами йиллик солиқ суммаси:

36 + 97,5 = 133,5 млн сўм.

3-усул: маъмурий бино бўйича алоҳида, цех бўйича  ўрнатилган минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда омборхона бўйича эса мустақил баҳолаш асосида

1. Маъмурий бино бўйича ўртача йиллик қолдиқ қийматдан келиб чиққан ҳолда солиқ суммаси қуйидагига тенг бўлади:

2 400 х 1,5 % = 36 млн сўм.

2. Минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда цех биносининг солиқ суммаси қуйидагига тенг бўлади:

1 000 кв. м. х 2,5 млн сўм. х 1,5 % = 37,5 млн сўм.

3. Мустақил баҳолаш натижалари бўйича омборхонанинг бозор қиймати 1 600 млн сўмни ташкил этади. Ушбу ҳолатда солиқ суммаси қуйидагини ташкил этади:

1 600 х 1,5 % = 24 млн сўм.

4. 3-усул бўйича жами йиллик солиқ суммаси:

36 + 37,5 + 24 =97,5 млн сўм.

Вазият
Барча кўчмас мулк объектлари бўйича мол-мулк солиғини турли йўллар билан умумий аниқлаш
Корхонада Тошкентдаги битта ер участкасида жойлашган умумий майдони 1 900 кв. м. бўлган бино ва омборхонаси мавжуд. Мазкур объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати 2 320 млн сўм.
  

Т/р

Кўчмас мулк объектлари

Майдони, кв. м.

Ўртача йиллик қолдиқ қиймати, млн. сўм

жами

1 кв. м.

1

Маъмурий бино

300

720

2,4

2

Омборхона

1 600

1 600

1,0

 

Жами

1 900

2 320

1,22

Корхона тўлиқ барча кўчмас мулк объектлари бўйича солиқ базасини қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда аниқлаш ҳуқуқига эга.

1-усул: минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда

Корхона мустақил баҳолашни ўтказмасликка қарор қилади. Мазкур ҳолатда солиқ солинадиган база қуйидагига тенг бўлади:

1 900 кв. м. х 2,5 млн сўм = 4 750 млн сўм.

Йиллик солиқ суммаси:

4 750 х 1,5 %= 71,25 млн сўм.

2-усул: мустақил баҳолаш асосида

Корхона мустақил баҳолашни ўтказишга қарор қилади.

1. Баҳолаш натижалари бўйича барча объектлар мажмуаси қиймати 2,850 млн сўмни ташкил этади.

Баҳоланган қиймат минимал қийматдан (4 750 млн сўм) паст, бироқ ўртача йиллик қолдиқ қийматдан юқори эканлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолатда ўртача йиллик қолдиқ қийматдан қатъий назар, корхона баҳоланган қийматдан келиб чиқиб йиллик солиқ суммасини аниқлайди:

2 850 х 1,5 % = 42,75 млн сўм.

2. Баҳолаш натижалари бўйича барча объектлар мажмуасининг қиймати 6,000 млн сўмни ташкил этади.

Баҳоланган қиймат минимал қийматдан (4 750 млн. сўм) юқори эканлиги маълум бўлди. Шунга қарамасдан корхона минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда солиқ суммасини аниқлайди:

4 750 х 1,5 %= 71,25 млн сўм.

Вазият
2022 йилдаги баҳолашни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ эскириш бўлган бино бўйича мол-мулк солиғини аниқлаш

Корхона балансида, Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 1 000 кв. м. бўлган тўлиқ эскириш бўлган бино мавжуд.
Минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда солиқ базаси 2 500 млн сўмни (1 000 х 2,5 млн сўм) ташкил этади, йиллик солиқ суммаси эса 37,5 млн сўм (2 500 х 1,5 %).
2022 йилдаги мустақил баҳолаш натижалари бўйича ушбу объект қиймати 2 000 млн сўм миқдорида белгиланган, яъни баҳоланган қиймат ўрнатилган минимал қийматдан (2 500 млн сўм) паст. Мазкур ҳолатда корхона 2023 йилда солиқ базасини баҳоланган қийматдан келиб чиққан ҳолда аниқлаш ҳуқуқига эга. Натижада тўлаш учун йиллик солиқ суммаси 30 млн сўмни (2 000 х 1,5 %) ташкил этади.

Вазият
Минимал қиймат қўлланилмаган ҳолатда мол-мулк солиғини аниқлаш

Корхонада Тошкентдаги битта ер участкасида жойлашган умумий майдони 705 кв. м. бўлган бир нечта нотурар бино иншоотлари мавжуд. Ушбу объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати – 1 415 млн сўмни ташкил этади. 

Т/р

Кўчмас мулк объектлари

Майдони, кв. м.

Ўртача йиллик қолдиқ қиймати, млн сўм

жами

1 кв. м.

1

Маъмурий бино

400

1 200

3,0

2

Шийпон

5

5

1,0

3

Бетонли майдонча

300

210

0,7


Жами

705

1 415

2,0

Корхона ушбу объектларнинг барчаси бўйича солиқ базасини уларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди, чунки:

  • маъмурий бино бўйича унинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати минимал қийматдан юқори (400 кв. м. х 2,5 млн сўм = 1 000 млн сўм). Мазкур ҳолатда мустақил баҳолаш натижалари бўйича бино қиймати унинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан паст бўлган тақдирда ҳам солиқ солинадиган база ўртача йиллик қолдиқ қийматдан келиб чиққан ҳолда аниқланиши лозим .
  • шийпон ва бетонли майдончага минимал қиймат қўллаш тартиби татбиқ этилмайди .

Солиқ суммаси:

1 415 х 1,5 % = 21,225 млн сўм.

Вазият
Корхонада солиқ имтиёзи мавжуд бўлса, мол-мулк солиғини аниқлаш
Қишлоқ ҳудудида жойлашган корхонанинг асосий фаолият тури – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш. Корхонада умумий майдони 350 кв. м. бўлган офис биноси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборхона мавжуд. Ушбу объектларнинг жами ўртача йиллик қолдиқ қиймати 455 млн сўм.
 

Т/р

Кўчмас мулк объектлари

Майдони, кв. м.

Ўртача йиллик қолдиқ қиймати, млн. сўм

жами

1 кв. м.

1

Маъмурий бино

75

180

2,4

2

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси

275

275

1,0

 

Жами

350

455

1,3

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборхонага солиқ солинмайди , шунинг учун корхона унинг минимал қийматини аниқлаш чораларини кўрмайди ва мустақил баҳолашни амалга оширмайди.
Маъмурий бино бўйича солиқ солинадиган база алоҳида, ўртача йиллик қолдиқ қийматдан келиб чиққан ҳолда аниқланади, чунки у минимал қийматдан ошади (75 кв. м. х 1 млн сўм = 75 млн сўм).
Йиллик солиқ суммаси:
180 млн. сўм  х 1,5 % = 2,7 млн сўм.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг